Latest news

11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   3 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  15 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  23 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0

"Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувига оид фактлар News

"Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувига оид фактлар

Кеча олий лиганинг 20-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

Энг кам: "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг тошкентликлар энг кам гол ўтказиб юбораётган жамоага айланишди. "Қалдирғочлар" дарвозаси ҳозиргача 12 маротаба ишғол этилган холос. Бу энг яхши кўрсаткич бўлиб турибди.

1- "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Минори Сато жорий мавсумда учрашувнинг 87- дақиқасида гол урган биринчи ўйинчига айланди. "Қизилқум" - "Насаф" ўйинида ҳам 87- дақиқада Алишер Ҳолиқов пенальтидан гол урди. Аммо, "Навбаҳор" - "Бунёдкор" ўйини эртароқ бошланган.

2- Ильгиз Танташев амалдаги мавсумда бошқарган иккинчи ўйинда ҳам мағлубиятга учрадик. Шунингдек "лочинлар" мамлакат чемпионати бу йилги мавсумида ўз майдонида иккинчи бор мағлубиятга учрашди. Шу билан бирга "Навбаҳор" кетма-кет иккинчи мағлубиятни тан олди ва қаторасига иккинчи ўйинда майдонни футболчиларимиз голсиз тарк этишди.

3- "Навбаҳор" бу йил учинчи бор 1:0 ҳисобида рақибга имкониятни бой берди. Аввал "Пахтакор" (7- тур) ва "Нефтчи"га (3- тур) ҳам худди шу ҳисобда мағлуб бўлинган. Жамоамиз "Бунёдкор"га қарши кетма-кет учинчи йил ўз майдонида гол ура олмади.

4- Тўртинчи бор уй учрашувимизга чемпионатда етти мингдан ортиқ томошабин кирди. Азим Аҳмедов ва Отабек Валижоновларнинг чемпионатдаги сариқ карточкалари сони тўрттага етди.

5- Ўзаро учрашувлар тарихида "Бунёдкор" "Навбаҳор" майдонида бешинчи бор уч очкога эга бўлди.

6- "Бунёдкор"нинг меҳмонда қўлга киритган ғалабалари сони олтитага етди.

7- Акмал Ортиқов чемпионатда ўз дарвозасидан еттинчи бор тўп олиб чиқди.

9- Ушбу ўйиндан сўнг мағлубиятларимиз сони тўққизтага етди. Шунингдек мусобақа жадвалида ҳам тўққизинчи уринга тушдик. Бу ўйин бош ҳакам Ильгиз Танташев учун чемпионатдаги бошқарган 9- беллашув бўлди.

11- "Бунёдкор" меҳмонда урилган голлари сонини бу йилги чемпионатда 11 тага етказди.

12- Ўз майдонимизда олий лига амалдаги мавсумида 12- голни ўтказиб юбордик.

13- "Қалдирғочлар"нинг чемпионатдаги ғалабалари сони 13- тага етди.

14- Ўзаро ўйинларда "Бунёдкор" 14- маротаба "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика