Latest news

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

"Навбаҳор": Бахтиёр Ёқубов таркибга қўшилди News

"Навбаҳор": Бахтиёр Ёқубов таркибга қўшилди

Бир неча йил давомида Фарғонанинг “Нефтчи” клуби шарафини ҳимоя қилган футболчи Бахтиёр Ёқубов навбатдаги мавсумни жамоамиз сафида ўтказиши мумкин.
Янги мавсумга тайёргарликни Фарғонада бошлаган футболчи олдинги ҳафтада “Нефтчи”ни тарк этгач, “Бухоро” йиғинига қўшилганди. Бир неча кун бухороликлар билан бирга шуғулланган Ёқубов айни пайтда жамоамиз сафида шуғулланмоқда. 1984 йилнинг 13 сентябрида туғилган ярим ҳимоячи 2013 йилги чемпионатда “Нефтчи” сафида 18 та ўйинда майдонга тушганди. Шунингдек, биринчи лига вакили “Қўқон-1912” жамоасидан ҳужумчи Искандар Алимбоев (24.10.1985) ҳам жамоамизда кўрикдан ўтмоқда. Ўз навбатида мавсумлар оралиғида жамоага жалб этилган ҳимоячи Азизбек Ғуломхўжаевни “Навбаҳор” лагерини тарк этганлигини эътироф этиш жоиз.

Эртага жамоа пойтахтдаги навбатдаги назорат учрашувини Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубига қарши ўтказади. Ўйин “Бунёдкор” ўйингоҳининг сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтади. Жиззахликларга қарши учрашув якунлангач, футболчиларга қисқа муддатлик таътил эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 22 февралдан “Навбаҳор” тайёргарликнинг навбатдаги қисмини яна Тошкентда давом эттиради.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика