Latest news

17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  4 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  13 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  10 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0

"Навбаҳор": Аёллар учун бепул сектор News

"Навбаҳор": Аёллар учун бепул сектор

Tags :  Навбаҳор
“Навбаҳор” ПФК раҳбарияти жорий мавсумда мухлисларга қулай шароитлар яратиш борасида кўплаб хайрли ишларни амалга оширмоқда.

Бунга мисол тариқасида “Марказий” ўйингоҳга яқин ҳудудда клуб атрибутикалари билан савдо қилувчи махсус дўконнинг очилганлиги, “Навбаҳор” ўз уй учрашувларини ўтказадиган кунлари стадион ҳудудида турли егулик ва салқин ичимликлар савдосининг ташкил этилганлиги, махсус акция ташкил этилиб, ишқибозларнинг харид қилган чипталарига “Навбаҳор” рамзи туширилган футболкалар, тўплар, соябонлар, шляпалар ютиб олишгани ва ҳоказоларни қўшиш мумкин.

“Навбаҳор” ПФК раҳбарияти Суперлига 24-тур доирасидаги “Навбаҳор” – “Металлург” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида яна бир хайрли ишга қўл урди. 23 сентябрь куни ўтказиладиган мазкур ўйинга севимли жамоамизнинг баҳсини бевосита ўйингоҳда томоша қилишни ихтиёр этган аёллар учун алоҳида бепул сектор ажратиладиган бўлди.
 
“Навбаҳор” мухлисалари энди бемалол 15-сектордан жой олиб, “лочинлар”ни барчалари биргаликда қўллаб-қувватлашлари мумкин.

“Навбаҳор” – “Металлург” ўйини 23 сентябрь куни “Марказий” ўйингоҳда соат 20:00 да старт олади.

Бўлажак баҳсда бевосита стадионда севимли жамоамизни қўллаб-қувватланг ва ғалабасига мададкор бўлинг, азиз мухлисалар!

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика