Latest news

10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  1 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14

“Навбаҳор” – “Алай” учрашуви бўйича мураббийлар қандай фикрда? News

“Навбаҳор” – “Алай” учрашуви бўйича мураббийлар қандай фикрда?

Наманганнинг “Навбаҳор” ва Ошнинг “Алай” клублари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви (2:0) якунлангач, ҳар икки жамоа бош мураббийларининг фикрлари билан қизиқдик.


Александр Бельдинов (“Алай” бош мураббийи):
- Авваламбор, ушбу ўртоқлик учрашувини ўтказиш бўйича берилган таклиф учун “Навбаҳор” клуби ва унинг раҳбариятига миннатдорлик билдираман. Кучли рақибга қарши ўйнаш имкониятига эга бўлдик. Айни пайт чемпионатга тараддуд кўряпмиз, бугунги учрашувни ҳам мазкур тайёргарлик доирасида ўтказдик. Албатта, бу каби халқаро ўйинлар биз учун катта тажриба мактаби вазифасини ўтайди. Гарчи бугун мағлубиятга учраган бўлсакда, “Навбаҳор”га қарши ўйинда майдонга тушиш биз учун олдинга ташланган қадам ҳисобланади. Аммо тан олиш керак, бугун мезбонлар ҳақли равишда ғалабага эришишди. Улар бизга нисбатан тезроқ, уюшқоқликда ҳаракат қилишди, таркибларидан ҳам савияси юқори футболчилар ўрин олишган. Шу боис ҳам, натижа ҳаққоний бўлди. Лекин бу мағлубиятдан тегишли хулоса чиқарамиз.

Наманганга ташрифимиздан аввал “Навбаҳор”да малакали мураббийлар фаолият юритиши, маҳоратли футболчилар борлигидан хабардор эдик. Гарчи жамоа айни пайт Ўзбекистон Суперлигаси турнир жадвалида 10-ўринда бораётган бўлсада, мусобақа иштирокчилари тўплаган очколар орасидаги фарқ катта эмас ва бир-иккита ғалаба жамоани юқори ўринларга кўтариши мумкин. Бир сўз билан айтганда, кучли рақибдан таклиф тушиши ҳамоно, уни бажонидил қабул қилдик. “Навбаҳор”га келгуси учрашувларда омад тилайман.

 Виктор Жалилов (“Навбаҳор” бош мураббийи):
- Яхши, жанговар беллашув гувоҳига айландик. “Алай”нинг ўйини ҳам менга маъқул бўлди, футболчилари майдонда муносиб тўп тепишди. Уларга келгуси учрашувларда омад ёр бўлсин. Жамоамизга келсак, сўнгги тўрт кун ичида катта юкламалар бергандик, шогирдларимнинг ҳаракатларида камчиликлар кузатилгани шу билан боғлиқдир, эҳтимол. Буларнинг барини тўғриласа бўлади, асосийси, футболчиларимизнинг юкламалардан кейин майдонда қандай ўйин кўрсатишларини аниқлаб олдик. Умуман олганда эса, бугун йигитлар яхши ўйнашди, ўз навбатида, бир нечта қулай имкониятлардан фойдалана билишмади. Ўйинчиларнинг ҳолатини яна бир бор синовдан ўтказдик, легионерлар ҳам, айни пайт жамоа ихтиёрида бўлиб турган, бизга яхши таниш бошқа футболчилар ҳам ўзларини кўрсатишди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика