Latest news

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

"Навбаҳор": Акбар Саттаев рўйхатдан ўтказилди News

"Навбаҳор": Акбар Саттаев рўйхатдан ўтказилди

Кеча олий лигада футболчиларнинг рўйхатдан ўтказишни сўнгги куни эди.
Давралар оралиғида жамоамиз аввалига олти нафар футболчини рўйхатдан ўтказганди. Трансфер дарчаси ёпилгунга қадар мураббийлар штаби сафга яна бир футболчини қўшиб олишни мақсад қилишганди.

Бу борада асосий номзод сифатида Қаҳрамон Маҳаммаджонов эътироф этилаётганди. Ҳуқуқий жиҳатдан “Навбаҳор”га тегишли бўлган Қаҳрамон мавсум бошида мунтазам равишда ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида, Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси сафига ижара асосида бориб қўшилганди. Пўлатов “Бунёдкор”га қайтган мураббийлар марказий ҳимоядаги рақобатни ошириш мақсадида Маҳаммаджоновни жамоага қайтаришни кўзлашганди. Бироқ, футболчи мавсумни “Шўртан”да якунлашини маълум қилиб, раҳбариятдан рухсат олди. Қолаверса, олий лигага чиқиш учун жиддий тарзда курашаётган ғузорликлар ҳам ҳимоячи билан хайрлашишни исташмади.

Ёшлар биринчилигидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бухоро” жамоалари ўртасидаги учрашувни томоша қилган футболчи йилни “Шўртан”дан якунлашга қарор қилганлигини айтиб, мавсум якунига етгач жамоага қайтишини билдирди. Маҳаммаджонов “Шўртан”да қолишга қарор қилганлиги боис мураббийлар штаби раҳбарият билан келишган ҳолда трансфер дарчасининг сўнгги кунида “Гулистон”дан жалб этилган ҳимоячи Акбар Саттаевни рўйхатдан ўтказишга қарор қилишди. Шу тариқа Саттаев иккинчи даврада “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика