Latest news

22:48"Рома", "Лацио", "Ювентус" ва "Интер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 22:41Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"  0 22:30АПЛ. "Арсенал" Райснинг голи туфали "Ньюкасл"ни мағлуб этди  1 22:25"Қизилқум" — "Пахтакор" 0:1 ( Матнли трансляция)   43 22:20Мирко Еличич: "Мен ишлаган "Локомотив" билан ҳозиргисининг фарқи жуда катта"   0 22:18Суперлига. "Хоразм"нинг 6 ўйинлик ғалабасиз серияси "Машъал" билан баҳсда якунланди  6 21:52Бизда ҳам пляж футболи бўладими?  3 21:38Фарҳод Нишонов: "Бизга вазиятларни якунлашда тажриба ва совуққонлик етишмаяпти"  0 21:20"Барселона", "Реал" ва "Атлетико" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  9 21:12Сергей Лебедев: "Вазиятлар яратдик, бироқ тўп дарвозага кирмади"  0 21:11Суперлига. Пенальти қайта тепилган, гол ҳисобланмаган ва қизил карточка бекор қилинган ўйинда "Навбаҳор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  79 21:00Про лига. "Олимпик MobiUz" ва "Локомотив"да ғалаба, "Арал" ва "Жайхун" ўзаро дуранг ўйнади  0 20:51Алишер Узоқов, DiliMe, Меҳриддин Раҳматов, "Сариқ бола", Исроил Мадримов, Даврон Файзиев ва бошқалар. "Like Cup" юлдузлар футбол турнирига қуръа ташланди  2 20:44РПЛ. "Акрон" 90+1 дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб "Динамо"га мағлуб бўлди, Эсанов 90 дақиқа ҳаракат қилди  8 20:40ҚПЛ. "Турон" меҳмонда минимал ҳисобда "Қайсар"га мағлуб бўлди, жамоа сафида тўрт нафар ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0

"Навбаҳор": Аҳмедов ва Хурсановнинг ўйин борасидаги фикри News

"Навбаҳор": Аҳмедов ва Хурсановнинг ўйин борасидаги фикри

"Хоразм" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг беллашувда урилган голларга муаллифлик қилган Рўзимбой Аҳмедов ва Равшан Хурсанов ўз таассуротлари билан ўртоқлашишди.

"Ўйин кутилганидек оғир кечди. Жамоамиз мураббийларнинг берган кўрсатмаларини аъло даражада бажарди. Кўриб турганингиздек бугун яхши натижа қайд этдик. Мазкур учрашувга жиддий тайёргарлик кўрилганди. Зеро рақибни ҳам кучсиз деб бўлмайди. Ушбу ўйинда эришган натижамизни кейинги беллашувларда ҳам такрорлашга ҳаракат қиламиз. Дебютим ҳақида тўхталадиган бўлсам, биринчи голимни илк ўйиндаёқ уришимда жамоадош акаларим ва мураббийларимнинг хиссаси беқиёс. Голим билан "Навбаҳор" мухлисларини хурсанд қилдим деб умид қиламан. Чемпионатимизнинг навбатдаги учрашувларида ҳам "лочинлар" ишқибозларини чиройли голларим билан шод қилишга ҳаракат қиламан", - дейди Хурсанов.

"Бугунги ўйин қийин бўлди. Айниқса биринчи тайм оғирроқ ўтди десам муболаға бўлмайди. Дастлабки бўлимда бир нечта вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Худога шукур, учрашувнинг иккинчи ярмида бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, тўртта гол урдик. Бунинг учун бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга ҳам рахмат айтаман. Ушбу беллашув "Динамо"га қарши ўйин олдидан тайёргарлик бўлди. Худо хоҳласа Самарқанддан ижобий натижа билан қайтишга қўлимиздан келганча ҳарақат қиламиз", - деди Аҳмедов.



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика