Latest news

07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  0 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  136 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  16 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  2 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  14 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  9 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  3 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  1 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  55 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  4

"Навбаҳор" - АГМК учрашуви превьюси News

"Навбаҳор" - АГМК учрашуви превьюси

АГМК матбуот хизмати "Навбаҳор"га қарши ўйин олдидан бўлажак учрашувга превью ёзди.

"Суперлиганинг 16-тури доирасида тўқнаш келадиган рақибимиз "Навбаҳор" билан умумий ҳисобдаги 24-тўқнашув остонасидамиз.

Бунга қадар наманганликлар билан жами 23 маротаба дуч келганмиз. Ўзаро ўйинлардаги натижаларда тарози палласи бизнинг фойдамизда. Ўтказилган учрашувларнинг 10таси бизнинг ғалаба билан якунланган бўлса, 6 баҳсда дуранг қайд этилган ва 7 бор рақиб ютуққа эришган. Тўплар нисбатида ҳам кичик устунлик биз томонда: 33-32.

Жорий мавсумнинг биринчи давраси доирасида ўтган Олмалиқдаги беллашувда ғолиб номи аниқланмаганди. Ўшанда қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтган учрашувда ҳар иккала томон биттадан гол уриб, якунда дурангга имзо чекилганди. 

Айни пайтда турнир жадвалига эътибор қаратадиган бўлсак, рақибимиз "Навбаҳор" 15-турдан кейин 22 очко тўплаган ҳолда 6-поғонада бормоқда. Жамоамиз эса 13 очко билан 11-ўринда.

"Навбаҳор"да жорий мавсум ўртасида истеъфо кузатилганди. Андрей Канчельскис қўл остида чемпионатни бошлаган наманганликлар айни пайтда сербиялик Деян Журжевич бошқарувига ўтган. "Навбаҳор" жорий мавсум ўз уйидаги иккита ўйинда имкониятни бой берган. Дастлаб "Бунёдкор" "Навбаҳор" Фарғонада номинал мезбонлик қилган ўйинда зафар қучган бўлса, иккинчи давра аввалида "Қизилқум" Наманганда мезбонларни хафа қилганди.

АГМК бу баҳсга анча пухта ҳозирлик кўрмоқда. "Машъал"га қарши кубок ўйинидан кейин қисқа муддатли таътилга чиққан футболчилар 6 августдан бошлаб машғулотларга киришишди. "Навбаҳор" билан баҳсга жиддий тараддуд кўраётган жамоамиз бугун эрта тонгда Наманганга етиб келди ва учрашувдан олдинги машғулотни ўйин бўладиган стадионда ўтказади.

Таркибга келадиган бўлсак, катта йўқотишлар йўқ. Фақатгина мавсум стартида жароҳатланган Расул Йўлдошев ўйинни ўтказиб юборади. "Навбаҳор"да эса легионер ҳимоячи Славко Лукич ҳамда биринчи даврада Олмалиқда кечган баҳсда жароҳатланган Абдужамол Исроилов эртанги учрашувда қатнашмайди. Шунингдек, кубок беллашувида кичик жароҳат олган Александр Касьяннинг эртанги ўйинда иштирок этиши сўроқ остида.

Қайд этиш керакки, "Навбаҳор"га қарши баҳсда жамоамиз сафига янги келиб қўшилган Жасур Яхшибоев АГМК таркибидаги дебют ўйинини ўтказиш имкониятига эга. 

Эртанги учрашувда майдон эгалари "Навбаҳор" жамоаси қизил рангли либосда, жамоамиз эса оқ рангли формада майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" - АГМК  учрашуви 10 август куни Наманган шаҳридаги "Марказий" стадионда, соат 20:00да бошланади. Учрашувни "Маҳалла" телеканали жонли эфирда кўрсатишни режалаштирган.

АГМК жамоаси Намангандан 2010, 2011 ва 2013 йилги мавсумларда ғалаба билан қайтишни уддалаган. Умид қиламизки, эртанги баҳсда эса сўнгги бор 6 йил олдин Наманганда қайд этилган муваффақиятни такрорлаймиз ва Олмалиққа муҳим 3 очко билан қайтамиз!

Бўлажак баҳсда жамоамизга омад тилаб қоламиз", - дейилади АГМК клубининг телеграмдаги расмий каналида.

Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика