Latest news

19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   1 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  3 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  7 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  4 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  6 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  40 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  12 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  2 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  4 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  7 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  57

"Навбаҳор": Абдураҳмонов машғулотларда қатнашмоқда News

"Навбаҳор": Абдураҳмонов машғулотларда қатнашмоқда

Яна икки кундан кейин жамоамиз аъзолари Чирчиқда ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинини якунлашади. Чирчиқдаги йиғин “Қўқон-1912” жамоасига қарши бўлиб ўтадиган назорат учрашуви орқали якунланади.

Шундан сўнг жамоа аъзоларига икки кунлик таътил эълон қилинади. 22 июлдан яна машғулотларга киришилади. Навбатдаги йиғин эса пойтахтда ташкил этилади. Бу йиғин давомида иккита назорат учрашувини ўтказиш ҳам режалаштирилган. Хусусан 24 июль куни Самарқанднинг “Динамо” клуби, 26 июль куни эса Ғузорнинг “Шўртан” клуби билан баҳс олиб борилади.

Таркиб хусусида гап кетганида, бугун жамоа сафига чемпионат биринчи ярмини Муборакнинг “Машъал” клубида ўтказган футболчи Достон Абдураҳмоновни қўшилганлигини айтиб ўтиш жоиз. Абдураҳмонов мавсум иккинчи ярмини жамоамизда ўтказишга яқин турибди. Жамоамиз футболчиси Азамат Бобожоновни ўзига бошқа жамоа қидириши мумкинлиги борасида тарқатилган хабарга бош мураббий Бахтиёр Ашурматов қуйидагича изоҳ берди:

“Бобожонов жамоамиз машғулотларида қатнашмоқда. Демак, Азамат иккинчи даврани ҳам “Навбаҳор”да ўтказади. Шундай экан уни бошқа жамоаларга ўтиши мумкинлиги борасидаги гап-сўзлар ҳеч қандай асосга эга эмас”.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика