Latest news

20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  3 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  1 18:49Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди  1 18:21Касорлани албатта Ла Лигада кўрамиз. У яна бир мавсум "Овьедо"да қолади  1 17:57​"Челси" Мадуэкенинг нархини кўтарди. Бу "Арсенал"ни қўрқитмоқда  3 17:34АПЛнинг икки клуби "Манчестер Сити" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:06"Пахтакор" йирик агентлик мижози бўлган ироқлик футболчига кўз тикди  6 16:40Расман: "Арсенал" АПЛ клуби сардорини қўлга киритди  2 16:24Суперлиганинг 2 та клуби Ироқ терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда  4 16:03"Насаф" 3 та позицияга легионер олиб келади  8 15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  5 15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   2 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  3

"Навбаҳор": 12- турга тайёргарлик қизғин News

"Навбаҳор": 12- турга тайёргарлик қизғин

12- тур доирасида "Олмалиқ" билан бўлажак учрашувга жамоамиз 11 июнден бошлаб тайёргарлик кўриб келмоқда.
Бугун ҳам машғулотлар "Баркамол авлод" ўйингоҳида ўтказилди. Таркибдаги йўқотишларга тўхталадиган бўлсак, фақатгина ҳимоячи Темур Яфаров оёғидаги жароҳат туфайли жамоа билан шуғулланмади. Сафга қайтганига икки хафта бўлган ярим ҳимоячи Ғайрат Жўраев эса якка тартибда индивидуал дастур асосида машқлар бажарди. Аввалги беллашувларни жарохат сабабли қолдириб юборган Мансур Саидов умумий гуруҳ билан бирга тайёргарлик олиб борди. Жамоадаги муҳит аъло даражада эканлигини футболчиларнинг қувноқ кайфитидан пайқаш қийин эмас.

Зоҳид Нурматов ва Мустафо Байрамов бошчилигида ўтган машғулот жараёни асосан эътибор ҳужум ташкил этиш ва дарвозага аниқ зарба беришга қаратилди. Шундан сўнг таркиб иккига бўлиниб, икки маротаба тўпга тегиниш шарти билан ўзаро ўйин ўтказилди. "Кўклар" ҳамда "Қизиллар" ўртасида кечган баҳсда 4:2 ҳисобида қизил рангли экипировка кийган жамоа қўли баланд келди. Голларга Алишер Маҳмудов (иккита), Абдумалик Абдуллаев, Отабек Валижонов, Собир Ҳамидов ҳамда Шаҳбоз Эркиновлар муаллифлик қилишди.

"Кўклар": Хуршид Хўжаев, Тохир Шамсиддинов, Дурбек Умаралиев, Шукурали Пўлатов, Аъзам Алиев, Роббим Ҳасанов, Мансур Саидов, Элёр Жаҳонов, Азим Аҳмедов, Собир Ҳамидов, Шаҳбоз Эркинов,   
"Қизиллар": Дониёр Усмонов, Ботир Тўрабоев,  Юрий Рижко, Раҳматулло Бердимуродов, Бахтиёр Ёқубов, Отабек Валижонов, Алишер Маҳмудов, Илҳом Бойдедаев, Соҳиб Абдуллаев, Абдумалик Абдуллаев

"Олмалиқ"қа қарши ўйин 14 июн (шанба) куни "Марказий" ўйингоҳимизда соат 18.30 да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика