Latest news

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  4 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

"Насаф"нинг тарихий ғалабасидан фотомақола News

"Насаф"нинг тарихий ғалабасидан фотомақола

Бундан 6 йил аввал худди шу куни барчанинг диққат эътибори Қарши шаҳрига қаратилган эди.


2011 йилнинг 29 октябрь куни Қарши шаҳридаги "Марказий" стадион ОФК кубогининг финалига мезбонлик қилганди. Осиё қитъасида ОЧЛдан кейинги поғонада турадиган ОФК кубоги финалида "Насаф" жамоаси Кувайтнинг "Кувайт СК" жамоаси билан бош соврин учун кураш олиб  борганди.

Анатолий Демяненко бошқарувидаги "Насаф" жамоаси ўз майдонида ўтган финалда бутун ўзбек футболи мухлисларига унутилмас лаҳзаларни тақдим этишганди.


Финал олдидан ОФК, ЎФФ ва ҳар иккала клуб раҳбарлари "Насаф" ва "Кувайт СК" жамоаларига омад тилашмоқда

Ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очган қаҳрамонлар... "Насаф"нинг бу таркибидан ҳозир фақат бир футболчи қолган: Мақсуд Каримов...

Коутиньо ва Артур Геворкян

"Кувайт СК" бош мураббийи Драган Талажичнинг жамоаси ҳам анча кучли эди. Бироқ ўша куни улар Қаршидаги муҳитда "Насаф"ни таслим эта олишмасди...


Анатолий Демяненко ўзбек футболи тарихида ўз номини ёздириб қўйишга муваффақ бўлган мураббийлардан бири...

"Кувайт СК"нинг етакчиси Коутиньони шу куни Эркин Бойдуллаев зарарсизлантира олишни уддасидан чиққанди...


Эркин Бойдуллаев мана олтинчи йилдирки юқори савияда ўйнаб келмоқда. Ҳозирги кунда Бойдуллаевни юртимиздаги энг кучли таянч зонаси вакили десак муболаға бўлмайди..


Қўлида юртимиз байроғини хилпиратаётган Жаҳонгир Жиямуродов ва ОФК кубоги тўпурарига айланган Иван Бошкович

Финални Ким Дон Жин бошқариб борганди

Ушбу қувончли лаҳзаларга ҳам мана 6 йил тўлди... Кейингисини тезлатиш керак, мухлислар ҳам соғиниб қолишди...


Унутилмас лаҳзалар...


Тарихий ўйин қайдномаси:

ОФК кубоги - 2011.

Финал.

«НАСАФ» - «Кувайт СК» - 2:1 (0:0)

2011 йил, 29 октябрь. Қарши. "Марказий" стадион. 15753 томошабин.

Ҳакамлар
: Ким Дон Жин, Жеон Хайи Сан, Ли Жун Мин (Жанубий Корея).

Голлар: Шомуродов, 62 1:0. Переплёткинс, 64 2:0. Каби, 69 2:1.

«Насаф»: Муроджон Зуҳуров, Ботир Қораев (с), Боян Малишич, Мақсуд Каримов, Жаҳонгир Жиямуродов, Лутфулла Тўраев, Эркин Бойдуллаев, Андрей Переплёткинс, Артур Геворкян, Илҳом Шомуродов (Фозил Мусаев, 84), Иван Бошкович (Артём Филипосян, 90+4).

«Кувайт СК»: Холид Фадҳли, Ёқуб Тоҳир, Фаҳад Авад, Рафат Жобир, Ҳусайн Шаммари (Али Алкандари, 81), Лассана Фане, Рожерио, Аҳмад Сабоҳ (Абдуллоҳ Бураики, 61), Носир Ал Қаҳтони, Холид Шаммари, Ландри Каби.

Учрашув комиссари: Абдул Ғафур Ҳамид (Мальдив орллари).

Огоҳлантиришлар: Каби, 26. Аҳмад Сабоҳ, 35. Ҳусайн Шаммари, 49. Зуҳуров, 88. Малишич, 89.

Суратлар муаллифи: Ҳасан Пирмуҳаммедов 

Rating: +56   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика