Latest news

19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  0 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  2 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  3 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  0 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  8 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  10 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  4 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  2 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  3 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1

“Насаф”нинг ОЧЛ гуруҳидаги рақиби “Ал-Аҳли” клубида мураббий ўзгаради News

“Насаф”нинг ОЧЛ гуруҳидаги рақиби “Ал-Аҳли” клубида мураббий ўзгаради

Айни пайтда БААнинг Дубай шаҳридаги “Ал-Аҳли” клубини руминиялик мутахасис Козмин Олариу бошқариб келаётган эди.
Ушбу мутахасисга яқинда Саудия Арабистони Футбол Федерациясидан таклиф тушди. Бу ҳақда у: "Клубимизга Саудия Арабистони Футбол Федерациясидан қўнғироқ бўлди ва мени миллий терма жамоани Австралияда бўладиган Осиё кубоги мусобақаларига тайёрлашда ёрдамимга муҳтож эканликларини билдиришди, албатта мен учун бу таклиф жуда ёқимли, шунингдек "Аль-Аҳли" клуби раҳбарияти менга рухсат бермаганда ушбу клубда фаолиятимни давом эттирар эдим. Чунки, ҳали клуб билан амалдаги шартномам мавжуд. Аммо ҳар бир мутахисга бўлгани каби мен учун ҳам ҳар қандай жиддий таклифлар ёқимлидир",-дейди руминиялик мутахасис. У шунингдек, "Ал-Аҳли" клубини "Банияс" билан навбатдаги, 20 декабрда бўладиган 13-турдан сўнг тарк этишини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мутахасис "Ал-Аҳли" клубини 2011 йилдан бўён бошқариб келади. Ўтган мавсумда ушбу мутахасис қўл остидаги "Ал-Аҳли" БАА чемпионлик шоҳсупасини эгаллади.Шунингдек, ушбу мураббий Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" (2007/2008) ва Қатарнинг "Ас-Садд" (2010) клубларини бошқарган.

Клуб расмий сайтида жамоага бундан бўён ким бош мураббийлик қилиши тўғрисида ҳозирча маълумот берилмаган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика