Latest news

00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  0 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  0 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  1 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  8 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  0 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  11 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  0 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  20 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  1 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  16 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0

"Насаф"нинг ОЧЛ гуруҳи босқичидаги аввалги 4та иштироки қандай якун топган? News

"Насаф"нинг ОЧЛ гуруҳи босқичидаги аввалги 4та иштироки қандай якун топган?

Уч йиллик танаффусдан сўнг "Насаф" яна Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ ўйинларига қайтди.

Қаршиликлар куни кеча БАА пойтахти Абу Дабида кечган ўтиш ўйинида "Банияс"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олишди. "Насаф"нинг ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиши "Сўғдиёна" учун ОФК Кубогида қатнашиш эшикларини очди. Бу эса ўзбек футболи мухлислари учун қўшалоқ байрам демакдир. 

"Насаф" бу мавсум 5-бор гуруҳ ўйинларида қатнашади. Жамоа шу пайтгача тўртта иштирокида афсуски, гуруҳдан чиқа олмаган. Қаршиликлар икки бор учинчи ва икки бор тўртинчи ўринда ОЧЛни тугатишган. 

"Насаф" ОЧЛ гуруҳ босқичидаги барча ўйинларини Рўзиқул Бердиев қўл остида ўтказган. Демак, мураббий учун ҳам бу йилги мусобақа бешинчи иштирок бўлади. 

Яна бир маълумот: "Насаф" шу пайтгача гуруҳ ўйинларида 24 учрашувда майдонга тушиб, 6 бор ғалаба қозонган. Қолаверса мана шу 24та ўйинда 17 марта гол урган. Қуйида "Насаф"нинг ОЧЛ гуруҳ босқичидаги иштирокини ёдга оламиз.

 


2012 йил. Гуруҳда 4-ўрин (1 очко)

Рақиблар: "Ал Жазира" (БАА), "Истиқлол" (Эрон), "Ал Райан" (Қатар).

Голлар: 4та - Фозил Мусаев, Илҳом Шомуродов (2та), Сами Раби ("Ал Жазира", автогол).

2011 йил ОФК Кубогини қўлга киритган "Насаф" 2012 йил ўз тарихида биринчи бор Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этиш имконига эга бўлди. Жамоа дебютант бўлгани учунми, илк мавсумда ўзини кўрсата олмади ва 1 очко билан охирги ўринда қолди. "Насаф" илк очкосини сафарда Эроннинг "Истиқлол" клуби билан кечган баҳсда қўлга киритганди.

 


2015 йил. Гуруҳда 3-ўрин (8 очко)

Рақиблар: "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони), "Ал Аҳли" (БАА), "Тракторсози" (Эрон). 

Голлар: 5та - Илҳом Шомуродов, Ҳамза Каримов, Артур Геворкян (3та). 

2015 йил иккинчи бор ОЧЛ гуруҳ ўйинларида қатнашган "Насаф" бу сафар 8 очко тўплашни уддалади. Жамоа олтита ўйиннинг иккитасида ғалаба қозониб, икки бор дуранг қайд этди. Уйда ва сафарда "Тракторсози" бир хил 2:1 ҳисоби билан мағлуб этилган бўлса, БААда "Ал Аҳли" ва Қаршида Саудиянинг "Ал Аҳли" клубига қарши беллашувлар 0:0 ҳисобида якун топди.

 


2016 йил. Гуруҳда 4-ўрин (5 очко)

Рақиблар: "Ал Жайиш" (Қатар), "Ал Айн" (БАА), "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони).

Голлар: 4та - Бобир Абдихолиқов (2та), Мақсуд Каримов (2та). 

"Насаф" 2016 йил ҳам ОЧЛ гуруҳ босқичида қатнашган, бироқ омади келмай тўртинчи ўринни эгаллаганди. Ўшанда жамоа 6 учрашувда 5 очко тўплаган. Рўзиқул Бердиев шогирдлари уйда "Ал Аҳли"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, "Ал Жайиш" ва "Ал Айн" билан кечган баҳсларда дуранг қайд этган.

 


2018 йил. Гуруҳда 3-ўрин (10 очко)

Рақиблар: "Персеполис" (Эрон), "Ал Садд" (Қатар"), "Ал Васл" (БАА).

Голлар: 4та - Игорь Голбан, Азиз Ғаниев, Шароф Муҳитдинов, Бобир Абдихолиқов. 

"Насаф"нинг ҳозирча охирги иштироки 2018 йилги мавсум бўлиб турибди. Ўшанда 10 очко тўплаб ҳам гуруҳдан чиқа олмагани жуда алам қилганди. Гуруҳда уч бор зафар қучган "Насаф" бир марта дуранг ўйнаб 10 очко тўплаганди. Ўша йил айниқса Қаршида "Ал Садд" 1:0 ҳисобида мағлуб этилиши чинакам сенсация бўлгани ҳамон ёдимизда. "Аждарлар" шунингдек "Ал Васл"ни иккала баҳсда мағлуб этиб, "Персеполис" билан дуранг ўйнашганди.


Кимлар гол урган? 

Албатта, мухлислар голларни ким урганига алоҳида эътибор қаратади. Юқорида "Насаф" шу пайтгача ОЧЛ гуруҳ босқичида 17 бор тўп киритганини айтиб ўтдик. Бу голлар ушбу футболчилар ҳисобига ёзилган. 

3 гол - Илҳом Шомуродов, Бобир Абдихолиқов, Артур Геворкян. 

2 гол - Мақсуд Каримов

1 гол - Фозил Мусаев, Ҳамза Каримов, Игорь Голбан, Азиз Ғаниев, Шароф Муҳитдинов, Сами Раби ("Ал Жазира", автогол).


Демак, "Насаф" сафида ОЧЛ гуруҳ босқичида гол урган футболчилар орасида энг яхши кўрсаткич билан Илҳом Шомуродов, Бобир Абдихолиқов ва Артур Геворкян бормоқда. Умуман шу пайтгача ОЧЛ гуруҳ ўйинларида "насафчилар"дан 9 нафар футболчи рақиблар дарвозасини ишғол этган. 

Ва энг қизиғи, бугунги "Насаф" таркибида шу пайтгача гол урган футболчилардан биргина Шароф Муҳитдинов ҳаракат қилмоқда.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика