Latest news

13:55Мирко Йеличич: "Биринчи турда исталган жамоа кутилмаган совға тайёрлаши мумкин"  0 13:11Пакета ”Вест Хэм"дан "Фламенго"га 42 миллион евро эвазига ўтди - бу Бразилия учун рекорд  1 12:43Грилиш мавсум охиригача сафдан чиқди  1 11:54"Реал" икки сабабга кўра Португалия терма жамоаси аъзосидан воз кечди  6 11:27"Интер" "Ливерпуль” ярим ҳимоячисини ижарага олмоқчи  1 10:43Лиам Росеньор: "Челси" футболчилари ҳақида ёмон фикр билдира олмайман"  1 10:02Ғулом Ҳайдар Гулямов: "Жамоани алмаштирмоқчи бўлсам, биринчи навбатда Қўқон-1912" билан музокара ўтказишни ваъда бергандим"  3 09:38Бутрагеньо: "Бенфика" билан 60 йил давомида ўзаро учрашувлар бўлмаган, энди эса бир ой ичида учта ўйин ўтказамиз"  8 09:00Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"  5 08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  7 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  4 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  3 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3

“Насаф”нинг финалгача босиб ўтган йўли News

“Насаф”нинг финалгача босиб ўтган йўли

Қаршининг “Насаф” жамоаси бу йилги кубок баҳсларини чорак финалдан бошлади. Жамоа финалгача 6та учрашувда майдонга тушди ва барча учрашувларда ғалаба қозонди.

Футболчилар кубок баҳсларида рақиблар дарвозасини 13 марта ишғол қилишди. Ўз дарвозаларидан эса 3 марта гол ўтказишди. Ушбу баҳсларда футболчиларига 8 марта сариқ карточа ва 1 марта қизил карточкалар кўрсатилди.
 
Энг қизиқарлиси, эндигина (иккинчи даврадан) жамоа сафига қўшилган Игорь Голбан айнан кубок баҳсида илк голини киритди (“Насаф” – “Андижон” 2:1). Шунингдек бу йилги кубок баҳсларидаги жамоанинг илк голи муаллифи Азамат Алланиёзов бўлади. Ушбу тажрибали ҳужумчи “Нефтчи” – “Насаф” 1:4 кубок учрашувининг 10-дақиқасида ҳисобни очган ва учрашувда дубл қайд этган. Сўнгги гол муаллифи Дониёр Нарзуллаевдир, “Бухоро” – “Насаф” 1:2 учрашувининг 85-дақиқасида киритилган гол жамоа ғалабасини таъминлаган.
 
Иккинчи даврадан жамоа сафини тарк этган ярим ҳимоячи Артур Геворкян ҳам ўзининг сўнгги учрашувини кубок баҳси билан тугатган (“Андижон” - “Насаф” 0:2) ва жамоа сафидаги сўнгги голини пенальтидан киритган эди.  
 
Кубок баҳсларида гол урган футболчилари
 
Азамат Алланиёзов – 2
Баҳром Абдураҳимов – 2
Игорь Голбан – 2
Бобир Абдуҳолиқов – 1
Ислом Рашидхонов – 1
Фозил Мусаев – 1
Драган Черан – 1
Дониёр Нарзуллаев - 1
Артур Георкян (пен.) - 1
Эркин Бойдуллаев - 1
 
Қуйида “Насаф” жамоасининг финалгача ўтказган учрашувларининг натижаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз
 
Ўзбекистон Кубоги-2016. 1/8 финал. Дастлабки учрашув. 26.03.2016 й.
“Нефтчи” (Фарғона) – “Насаф” (Қарши) 1:4 (1:2).  5346 томошабин
Фарғона. “Истиқлол” стадиони.
Бош ҳакам:
Б.Намозов (Тошкент)
Голлар: Аббос Махсталиев, 24’-1:2 – Азамат Алланиёзов, 10’-0:1, 64’-1:3,  Эркин Бойдуллаев, 15’-0:2, Баҳром Абдураҳимов, 79’-1:4.
Огоҳлантириш: М.Убайдуллаев (35).
 
 
Ўзбекистон Кубоги-2016. 1/8 финали жавоб учрашуви
“Насаф” (Қарши) – “Нефтчи” (Фарғона) 1:0.  3018 томошабин
21.05.2016. “Марказий” стадион. Соат 19:30да
Бош ҳакам
: Аҳрол Рисқуллаев (Тошкент)
Гол: Бобир Абдухолиқов, 63’-1:0.
Огоҳлантириш: Бобур Абдуҳолиқов 37 - Алишер Самадов 32, Умид Қодиров 41, Жаҳонгир Меҳмонов 58, Мурод Бобожонов 90+1.
 
 
Ўзбекистон Кубоги, чорак финали жавоб учрашуви
“Насаф” (Қарши) – “Андижан” (Андижон) 2:1 (0:0)
29.07.2016. “Марказий” стадион. Соат 20:00да

Бош ҳакам:  В. Агишев (Тошкент),
Гол: Ислом Рашидхонов, 61’-1:1, Игорь Голбан, 81’-2:1  – Дилшод Жўраев (пен), 60’-0:1
Огоҳлантириш: Фозил Мусаев 28, Игорь Голбан 30 – Рўзимбой Ахмедов 28, Иброхимжон Отахонов 44, Денис Ильеску  81, Алибобо Раҳматуллаев 90+1, Фарҳодбек Бекмуродов 90+3.
 
 
Ўзбекистон Кубоги-2016. ¼ финали дастлабки учрашуви
“Андижон” (Андижон) – “Насаф” (Қарши) 0:2 (0:0)
05.07.2016. “Соғлом авлод” стадиони. Соат 18:00да
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов (Тошкент)
Гол: Артур Геворкян (пен), 54’-0:1, Бобур Абдухолиқов, 79’-0:2,
Огоҳлантириш: Бобуржон Акбаров 53.   

 
Ўзбекистон Кубоги, ½ финал дастлабки учрашуви
“Насаф” (Қарши) – “Бухоро” (Бухоро) 2:0 (2:0). 5231 томошабин
22.08.2016. “Марказий” стадион. 20:00да
Бош ҳакам:
Владислав Цейтлин (Тошкент) -8,8
Гол: Фозил Мусаев, 16’-1:0, Игорь Голбан, 29’-2:0,
Огоҳлантириш: Фозил Мусаев 7, Элдорбек Суюнов 87 – Шавкат Саломов 7, Азиз Ибрагимов, 45+2.
 
 
Ўзбекистон Кубоги-2016. ½ финали жавоб учрашуви. 21.09.2016 й.
“Бухоро” (Бухоро) - “Насаф” (Қарши) 1:2 (0:1).  9953 томошабин
Бухоро ш., “Бухоро” СМ. 18:00да
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов (Тошкент) – 9,0
Гол: Вадим Чемиртан, 58‘-1:1 - Драган Черан, 37’-0:1, Дониёр Нарзуллаев, 85’-1:2.
Огоҳлантириш: Александр Мерзляков 26, Руслан Мельзиддинов 28, Вадим Чемиртан 45+1, Максимилиан Фомин 85 - Огнен Красич 22, Фарруҳ Сайфиев 62.
Четлатиш: Огнен Красич (2СК) 26.
 


 
“Насаф” жамоаси бу йилги финалгача ана шундай етиб келди. Энди ўз тарихида олтинчи марта кубок финалида иштирок этади.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубоги-2016 финал учрашуви 30 ноябр чоршанба куни Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида соат 13:00да бошланади.
 
Финал учрашувига чиқарилган чипталар сотуви давом этмоқда.
 
“Насаф” ПФК матбуот хизмати

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика