Latest news

16:01"Сабаҳ" — "Араз". Таркиблар маълум  1 15:40"Эюспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  7 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  6 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  2 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  4 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  4 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  48 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  3

"Насаф"нинг 6 йиллик мураббийи жамоадан кетиши мумкин News

"Насаф"нинг 6 йиллик мураббийи жамоадан кетиши мумкин

"Насаф" жамоаси устози Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги штабда ишлаб келган таниқли мутахассис Денис Иванковнинг клуб билан тузган битими якунланди.

Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият кўрсатаётган мутахассис 6 йилдан буён "Насаф"да дарвозабонларни шуғуллантириб келмоқда. Рўзиқул Бердиев жамоа рулига ўтирганидан буён штабдан ўрин олган мутахассис келаси мавсумни ҳам "Насаф"да ўтказиши ҳал этилмаган. Маълум бўлишича, томонларнинг ўзаро келишуви якунланган ва шартнома узайтирилмаган.

Иванков "Насаф"даги фаолияти давомида турли ёшдаги терма жамоалар ва МТЖ даражасидаги Элдорбек Суюнов, Ўткир Юсупов ва Умиджон Эргашев каби иқтидорли посбонларни тарбиялашга муваффақ бўлди. Шунингдек, Иванков "Насаф"дан аввал ишлаган "Машъал"даги фаолияти давомида ҳам ажойиб посбонларни чиқаришда жонбозлик кўрсатган. Улардан бири Санжар Қувватов. Ўтган мавсумлар давомида устоз ва шогирд Қаршида ҳам бирга ишлашга муваффақ бўлди. Айни пайтда Иванковнинг барча шогирдлари терма жамоаларга номзод дарвозабонлар ҳисобланади.

Денис Иванков келаси йилда Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси билан БААда ўтадиган қитъа чемпионатида иштирок этади. Катта эҳтимол айнан Осиё Кубогидан кейингина клубдаги фаолияти бўйича якуний тўхтамга келади.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика