Latest news

02:15ПСЖ ўйинда ва пенальтилар сериясида камбэк амалга ошириб, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди!  21 00:55Рэшфорд "Барса" ҳақида: "Англиядан фарқли ўлароқ, бу ерда ҳамма нарса шиддатли"  1 00:36Февзи Давлетов: "Гол ўтказиб юборганимизда жаҳлим чиқди"  0 00:20Иньиго "Ал Насср"га ўтиши ҳақида: "Бундай таклифни кўрганда ишона олмадим"  2 00:02Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак"  1 23:39Ҳаким Фузайлов: "Баҳс давомида яққол устунлик қила олмадик"  0 23:35Виктор Карпенко: "Руҳан тикланиб олсак, юқорига кўтариламиз"  3 23:01ЕКЛ саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Викинг"дан икки ўйин натижасига кўра устун келди ва кейинги босқичга йўл олди. Шомуродовдан ассист!  20 22:46"Қайрат"га бир қадам қолди. ЕЧЛ саралашининг сўнгги босқичи қандай кўриниш олди?  15 22:38Артём Петросян: "Олимпик"да салоҳият юқори. Ўйинлар қанча кўп бўлса, шунча яхши"  1 22:28Мирко Йеличич: "Юрагимнинг ярми "Олимпик"да, ярми "Локомотив"да бўлди"  1 21:52Тезкор: "Галатасарой" Эдерсон билан келишувга эришди  2 21:50Турдимуродов ўйин қаҳрамонига айланган учрашувда "Бунёдкор" Термизда мағлуб бўлди  24 21:34"Реал" эртага 45 млнга сотиб олган ўйинчисини таништиради  3 21:10"Ман Сити" Доннаруммани сотиб олишдан кўра Эдерсонни сақлаб қолишни афзал кўрмоқда  3

"Насаф"га мос ОФК Кубогининг бошқа гуруҳларига старт берилди News

"Насаф"га мос ОФК Кубогининг бошқа гуруҳларига старт берилди

Қаршиликлар гуруҳдан чиқиш масаласини 9 очко билан ҳал қилишди.

ОФК Кубогининг гуруҳ босқичини муваффақиятли тарзда якунлаган "Насаф" буёғига плей-офф баҳсларида ўз омадини синаб кўради. "Насаф" август ойида Марказий Осиё минтақаси ғолиби бўлиш учун Туркманистоннинг "Аҳал" клубига қарши баҳс олиб боради. 

Кеча Ғарбий минтақада ҳам гуруҳ беллашувлари старт олди. Маълумки, бу минтақада жамоалар уч гуруҳга бўлинган. Қуйида бошқа гуруҳлар ва "Насаф" "Аҳал"ни мағлуб этган тақдирда кимлар билан ўйнаши мумкинлигига тўхталамиз. 

Минтақалар ва гуруҳлар

Нуфузи жиҳатдан Осиё чемпионлар лигасидан кейинги ўринда турадиган ОФК Кубогининг гуруҳ босқичи иштирокчи клубларни бешта минтақага бўлган ҳолда ўтказилади. Бу ерда жами 10та гуруҳ тузилган. 

Ғарбий Осиё минтақаси - "A", "B", "C" гуруҳлари

Жанубий Осиё минтақаси - "D" гуруҳи

Марказий Осиё минтақаси - "E", "F" гуруҳлари

АСЕАН минтақаси - "G", "H", "I" гуруҳлари

Шарқий Осиё минтақаси - "J" гуруҳи


Гуруҳлар ва жамоалар 

"A" гуруҳи: "Ал Аҳед" (Ливан), "Ал Ҳидд" (Баҳрайн), "Ал Ваҳда" (Сурия).

Ўйинлар Баҳрайнда ўтказиляпти. 

21 май. "Ал Ваҳда" - "Ал Аҳед" 0:0

24 май. "Ал Ҳидд" - "Ал Ваҳда"

27 май. "Ал Аҳед" - "Ал Ҳидд"


"B" гуруҳи: "Ал Салт" (Иордания), "Марказ Балата" (Фаластин), "Ал Ансар" (Ливан), "Ал Муҳаррақ" (Баҳрайн).

Ўйинлар Иорданияда ўтказиляпти.

21 май. "Ал Салт" - "Ал Муҳаррақ" 0:1

21 май. "Марказ Балата" - "Ал Ансар" 0:2

24 май. "Ал Муҳаррақ" - "Марказ Балата"

24 май. "Ал Ансар" - "Ал Салт"

27 май. "Ал Ансар" - "Ал Муҳаррақ"

27 май. "Ал Салт" - "Марказ Балата"


"C" гуруҳи: "Тишриин" (Сурия), "Марказ шабаб Ал Амари" (Фаластин), "Ал Файсали" (Иордания), "Қувайт СК" (Қувайт).

Ўйинлар Иорданияда бўлиб ўтяпти.

21 май. "Тишриин" - "Қувайт СК" 3:3

21 май. "Ал Файсали" - "Марказ шабаб Ал Амари" 2:0

24 май. "Қувайт СК" - "Марказ шабаб Ал Амари"

24 май. "Ал Файсали" - "Тишриин"

27 май. "Тишриин" - "Марказ шабаб Ал Амари" 

27 май. "Ал Файсали" - "Қувайт СК"


"D" гуруҳи: "Мохун Баган" (Ҳиндистон), "Башундхара Кингс" (Бангладеш), "Мазия" (Мальдив), Плей-офф ғолиби.

Гуруҳ ўйинлари 30 июнь - 6 июль оралиғида ўтказилади. Қаерда бўлиб ўтиши ҳозирча маълум эмас. 


"E"гуруҳи: "Равшан Кулоб" (Тожикистон), "Дордой" (Қирғизистон), "Аҳал" (Туркманистон).

Ўйинлар Қирғизистонда ўтказилди. "Аҳал" кейинги босқичга чиқди. 

"F" гуруҳи: "Насаф" (Ўзбекистон), "Олтин Аср" (Туркманистон), "Хўжанд" (Тожикистон), "Олой" (Қирғизистон).

Ўйинлар Тожикистонда ўтказилди. "Насаф" кейинги босқичга чиқди.


"G" гуруҳи: "Ханой" (Вьетнам), "Бали Юнайтед" (Индонезия), "Боеинг Кет" (Камбоджа), Плей-офф ғолиби.

Гуруҳ ўйинлари 30 июнь - 6 июлга белгиланган. Қаерда бўлиши ҳали маълум эмас. 

"H" гуруҳи: "Кедаҳ Дарул Аман" (Малайзия), "Лион Сити" (Сингапур), "Сайгон" (Вьетнам), "Персипура Жаяпура" (Индонезия).

Гуруҳ ўйинлари 29 июнь - 5 июль оралиғида ўтказилади. Сингапур мезбонлик қилади. 

"I" гуруҳи: "Кая Илойло" (Филиппин), "Теренггану" (Малайзия), "Гейланг Интернешнл" (Сингапур).

Гуруҳ ўйинлари 30 июнь - 6 июль оралиғида Сингапурда бўлади. 

"J" гуруҳи: "Истерн" (Гонконг), "Тайнан Сити" (Хитой Тайпейи), "Атлетик 220" (Мўғулистон), "Ли Ман" (Гонконг).

Гуруҳ ўйинлари 23 июнь - 29 июнь оралиғида Гонконгда ўтказилади.


"Насаф" "Аҳал"ни ортда қолдирса ким билан ўйнайди?

Гуруҳдан чиқиш масаласини 9 очко билан ҳал қилган "Насаф" кейинги босқичда Туркманистоннинг "Аҳал" клубига қарши баҳс олиб боради. Бу иккита учрашувдан иборат баҳс бўлиши белгилаб қўйилган. Лекин пандемия туфайли учрашув битта ўйиндан иборат бўлиши ҳамда нейтрал майдонда ўтказилиши ҳам мумкин. Буни энди вақт кўрсатади. Ўйинлар ҳозирча 11 ва 25 августга қўйилган. 

ОФК Кубоги баҳсларида 10та гуруҳ бор. Лекин умумий ҳисобда 12та жамоа кейинги босқичга чиқади. Бу қандай тақсимланади?

Ғарбий Осиё минтақаси - "A", "B", "C" гуруҳлари (Йўлланма 3+1. Яъни учта гуруҳ ғолиблари ҳамда энг яхши битта иккинчи ўрин эгаси).

Жанубий Осиё минтақаси - "D" гуруҳи (Йўлланма 1та. Фақат гуруҳ ғолиби чиқади).

Марказий Осиё минтақаси - "E", "F" гуруҳлари (Йўлланма 2та. Ҳар бир гуруҳ ғолиби кейинги босқичга чиқиб бўлди).

АСЕАН минтақаси - "G", "H", "I" гуруҳлари (Йўлланма 3+1. Бу ҳам тушунарли). 

Шарқий Осиё минтақаси - "J" гуруҳи (Йўлланма 1та. Фақат гуруҳ ғолиби чиқади). 

Шу ўринда бир нарсани таъкидлаш керак, ОФК Кубогида Ғарбий Осиё клубларига катта устунлик берилган. Яъни учта гуруҳдан чиққан 4та жамоа иккитадан икки жуфтликка бўлинади. Биринчи жуфтлик ғолиби нариги жуфтлик ғолибига қарши ўйнаб, тўғри мусобақа финалига йўл олади. Яъни Ғарбий Осиё минтақаси клублари то финалга қадар бошқа минтақа жамоалари билан дуч келмайдилар.

Энди фараз қиламиз, "Насаф" "Аҳал"ни ҳам ортда қолдирди. Шунда "Насаф" Марказий Осиё минтақаси ғолиби сифатида минтақалараро плей-офф ўйинларига йўл олади. Жанубий Осиё ва Шарқий Осиё минтақасида биттадан гуруҳ бўлгани учун иккита клуб ўз минтақалари ғолиби сифатида минтақалараро плей-офф йўлланмасига эга бўлишади. АСЕАН минтақасидан ҳам дастлаб тўртта клуб гуруҳдан чиқади ва улар ҳам Ғарб минтақасига ўхшаб минтақавий ғолибни аниқлаб олишади. Якунда АСЕАН минтақаси чемпиони курашга тўртинчи жамоа бўлиб қўшилади. 

Шунда сўнг тўртта клуб ўртасида қуръа ташланиб минтақаларо плей-офф ўйинлари ўтказилади. Минтақалараро ярим финалда ғолиб чиққан жамоа мусобақанинг ҳал қилувчи финал баҳсида Ғарбнинг энг кучли жамоасига қарши баҳс олиб боради. ОФК Кубогининг бу йилги финали 26 ноябрга белгиланган бўлиб, битта ўйиндан иборат бўлади ва Ғарбий минтақадан чиққа жамоа уй майдонида ўтказилади.

Rating: -39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика