Latest news

17:20Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  4 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  8 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  1 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  16 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  10 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  43 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  7 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  6

“Насаф”га бронза медаллари топширилди News

“Насаф”га бронза медаллари топширилди

“Насаф” профессионал футбол клуби қароргоҳи ресторанида футболчиларимизга Ўзбекистон чемпионати бронза медалларини топшириш тантанали маросими бўлиб ўтди.

Жорий мавсумда “Насаф” жамоаси ўз тарихида ўнинчи марта бронза медалини қўлга киритди. Бу билан жамоамиз кетма-кет тўртинчи марта ана шундай ютуқни қўлга киритмоқда. Бу ютуқларни қўлга киритилишида клубимизнинг нафақат мураббийлари ёки футболчиларининг балки ҳар бир ишчи ходимининг, клуб муассиси  “Шўртан газ кимё мажмуаси” раҳбариятининг беқиёс ҳиссаси бор.

Танатанали маросимда Қашқадарё вилояти ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти, сенатор З.Ш.Рўзиев, вилоят ҳокимлиги вакиллари, “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖнинг О.Ш.Темиров бошчилигидаги раҳбар ходимлари, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси бош директори Ф.А.Магометов, ОАВлари вакиллари, клубимизнинг бир гуруҳ фаол мухлислари, таниқли журналистлар ва бошқа меҳмонлар иштирок этишди.

Тақдирлаш маросимида Қашқадарё вилояти ҳокими, вилоят футбол федерацияиси президенти, сенатор Зафар Шаропович Рўзиев Насаф” футбол клуби раҳбариятини ва мураббийларни ҳамда барча футболчиларни  қўлга киритилган ютуқ билан, ҳамда клуб ташкил бўлганининг 30 йиллиги билан қизғин муборакбод этди.

Маросимда “Насаф” ПФКнинг раҳбар ходимлари ва мураббийлари ҳамда футболчилари Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Клуб президенти О.Ш.Темиров, клуб бош менеджери Ш.С.Ярулин, клуб спорт директори В.Н.Ни, жамоа бош мураббийи Р.С.Беридев, жамоа катта маъмури А.Турдиқулов, ўринбосарларимиз жамоаси мураббийи З.Холмуродов, футбол мактаби директори С.Кучеренко, мураббий Н.Султонов, футболчилардан Ш.Аъзамов, М.Каримов ва Ш.Муҳаммадиевларга фахрий ёрлиқларни вилоятимиз ҳокимлигининг раҳбар ходимлари топширишди.



Маросимда футболчи ва мураббийларга Ўзбекистон чемпионатининг бронза медаллари танатанали равишда топширилди. Бронза медалларини Ф.А.Магометов, клуб президенти О.Ш.Темиров, “Насаф” ПФК бош менеджери Ш.С.Ярулинлар топширишди. Ф.Магометов клубимизни қўлга киритган ютуқлари билан самимий табриклади.

Танатанали кечада шунингдек “Насаф” ПФК бош ҳоимийси – “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ директори, клуб президенти О.Ш.Темиров сўзга чиқиб, футболчиларни, мураббийларни ва клубимизнинг барча ходимларини қўлга киритилган ютуқ билан ҳамда 30 йиллик юбилей билан самимий муборакбод этди.

Тақдирлаш маросимда “Насаф” ПФК томонидан ташкил этилган  бир қанча номинациялар ўз соҳибларига топширилди. Номинантлар эълон қилинишидан аввал клуб матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеороликлар намойиш қилинди.

“Насаф” жамоасининг умидли футболчиси” номинацияси соҳиби, жамоамизнинг ёш дарвозабони Умиджон Эргашевга топширилди. Совринни “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ директори ўринбосари Ф.Қувватов топширди.

“Йил кашфиёти” соврини Бобир Абдуҳолиқовга, “Йилнинг энг яхши ҳимоячиси” соврини Фарруҳ Сайфиевга, “Йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси” соврини Фозил Мусаевга топширилди. “Йилнинг энг яхши ҳужумчиси” соврини соҳиби Драган Черан бўлди.

Танатанали кечада қўлга киритилган ютуқларга ўзларининг меҳнатлари орқали ҳисса қўшган кўпдан-кўп кишиларга ташаккурномалар ва эсдалик соқғалари ҳам топширилди. Ана шундай ташаккурномалар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, ўзбек футбол журналистларининг устози, таниқли футбол шарҳловчиси Ахбор Имомхўжаевга ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган бир гуруҳ журналистларга, Қашқадарё Телерадиокомпанияси директори ўринбосари, журналист Жаҳонгир Тўйчиевга, “Насаф” ПФК мухлислар клуби етакчиси - Ўктам Узоқовга, championat.asia футбол портали раҳбари – Нодир Юлдашевларга топширилди.

Тантанали маросим яхши кайфият ва кўтаринки руҳда ўтди. 

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика