Latest news

23:14Эндрик "Реал"ни тарк этиши мумкин  2 22:45ЕЧЛ. "Фейеноорд" ва "Интер" Нидерландияда ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 22:10"Барселона" Эл Ҳилалини мақсад қилган  1 21:21ЖЧ саралаши. БАА КХДР билан ўйинни ўзига қулай бўлган майдонга кўчира олди  18 21:00"Ҳусановни биринчи марта кўрганимда, "Янги ван Дейк ўсиб бормоқда" деб айтганман"  8 20:45"Манчестер Сити" 401 хонали янги меҳмонхона барпо этади  1 20:21"Ливерпуль" Команни "Бавария"дан сотиб олмоқчи  1 19:55Анри "Арсенал" ЕЧЛни ютиши мумкин деб ҳисоблайди  4 19:36Аморим Европа Лигаси ҳақида: "МЮда қурмоқчи бўлган нарсамиз ҳозир соврин ютишдан анча муҳимроқдир"  2 19:13"Манчестер Юнайтед" Онананинг ўрнига бошқа дарвозабон олиб келмоқчи  3 18:31ПСЖ Киммихга ёздаги трансфер борасида таклиф берди  0 17:59"Барселона" янги дарвозабон изламоқда - рўйхатда уч номзод бор  7 17:32Футзал. Ўзбекистон кубогида иштирок этувчи барча 16 та клубнинг қайдномаси битта саҳифада  0 17:10Қозоғистон чемпионати. Шаҳбоз Умаров 1-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди  5 16:55"Пахтакор" - "Ал Ҳилол" 1:0. Бу оддий ёки тасодифий ғалаба эмасди  15

"Насаф"да ким нечта гол урди? News

"Насаф"да ким нечта гол урди?

Олий лигамизда терма жамоамиз ўйинлари туфайли қисқа танаффус вужудга келди.
Вақтдан фойдаланиб, жамоамиз сафида ўйнаб, бу йилги учрашувларда ким нечта гол урганини ҳисоблаб чиқдик. Энг қизиғи ҳозирча Олий лига жамоалари ичида энг кўп гол урган жамоа ҳам айнан "Насаф" жамоаси бўлиб турибди.

"Насаф" жамоаси ортда қолган 17 турда рақиблар дарвозасини 43 марта ишғол қилган. Афсуски пешқадамлар сафида энг кўп дарвозасидан тўп ўтказиб юборган жама ҳам "Насаф" ҳисобланади, улар ўз дарвозалари туридан 18 марта тўп олиб чиқишган.

"Насаф" сафидаги тўпурарлар рўйхатини жамоамиз сардори Артур Геворкян бошқариб бормоқда. Иккинчи ўринда эса моҳир ва жонкуяр ҳужумчимиз Илҳом Шомуродов, унинг ҳисобида ҳозирча 9та гол бор.

Жорий йилдаги чемпионатнинг олдимизда 9та тури бор, умид қиламизки жамоа аъзоларида ҳали ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйиш имконияти катта. Аслида жамоа ютуғи ким қанча гол уришида эмасдек, энг муҳими учрашувдаги ижобий натижадир. Қолаверса, ушбу урилган голларда жамоа аъзоларининг катта меҳнатлари ва ҳиссалари ҳам мужассамлашгандир. Яна бир диққатга сазовор жиҳати шуки бу йилги чемпионатда ҳужумчимиз Илҳом Шомуродов "очилиб" голлар ура бошлади. Мавсум бошида омади "чопмаган" ҳужумчимиз Зоҳид Абдуллаев ҳам кейинги турларда "ўзига келди" у ҳозиргача рақиблар дарвозасини 4 марта ишғол қилди, ундан мухлисларнинг умиди катта.

Ёш ва умидли ҳужумчимиз Азамат Абдуллаев ҳозирги кунгача ўз ҳисобига 7та гол ёзиб қўйишга улгурди. Айнан мана шу ҳужумчимиз бу йилги чемпионатда жамоа голурари бўлиши ҳам мумкин. Фақат озроқ маҳоратини "чархлаб" олса бўлди.

Қуйида "Насаф" жамоаси сафида гол урган ўйинчилар рўйхатини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Артур Геворкян – 10
Илҳом Шомуродов – 9
Азамат Алланиёзов – 7
Зоҳид Абдуллаев – 4
Шоҳруҳ Гадоев – 3
Илҳом Юнусов – 2
Эркин Бойдуллаев – 2
Алишер Юсупов  – 2
Ботир Қораев – 1
Ҳамза Каримов – 1
Фарруҳ Сайфиев – 1
Шухрат Муҳаммадиев – 1

Умид қиламизки, ушбу рўйхат келгусида анча йириклашади. Биз мухлислар эса жамоамиз аъзоларига каттадан-катта зафарлар тилаб улардан бизни хурсанд қиладиган ютуқлар кутиб қоламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика