Latest news

21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  0 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  0 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  15 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  1 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  52 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  5 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   12 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  26 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  4 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  4 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  36

"Насаф" Зафар Полвоновга жиддий қизиқмоқда News

"Насаф" Зафар Полвоновга жиддий қизиқмоқда

"Шўртан" клуби ҳужумчиси Зафар Полвонов Қаршининг "Насаф" жамоаси қизиқишлари доирасида.


"Насаф" жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз жамоасида "Шўртан" ҳужумчиси Зафар Полвоновни кўришни истамоқда.

Олинган хабарларга кўра, Зафар Полвонов мавсум ўртасида "Шўртан"ни ёлғизлатиб қўйиш ниятида эмас. "Шўртан" ҳужум чизиғи вакилларидан бири саналган Кенжа Тўраевни "Олмалиқ"қа йўл олганидан сўнг Зафар Полвонов "Шўртан"ни қийин ҳолатда ташлаб кетишни лозим топмаяпти. Шу боис ушбу трансфер мавсум ўртасида амалга ошмаслиги мумкин.

Йил бошида ҳам қаршиликлар "аждарлар" дарвозасини назорат ўйинида нишонга олган Зафар Полвоновга таклиф билан чиқишганди. Бироқ футболчи янги мавсумга 10 кун қолганида "Шўртан"ни "Насаф"га алмашишни истамаган.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" ҳужумчилари Азамат Алланиязов, Илҳом Шомуродов ҳамда Бобир Абдихолиқовнинг ушбу мавсумда олий лигада урган жами голлари 8тани ташкил этади.

Зафар Полвонов эса биринчи давра ўйинларида "аждарлар"нинг барча ҳужумчилари урган голлари билан тенг равишда 8 маротаба рақиблари дарвозасини аниқ "ўққа" тутган.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика