Latest news

22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  0 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   33 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  7 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  0 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  6 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  24 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  3 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  1

"Насаф": Ёшларимиз сўнгги дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди News

"Насаф": Ёшларимиз сўнгги дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди

Ёшларимиз бугун 17-тур доирасидаги учрашувни ўз майдонида ўтказиб, “Олмалиқ” жамоаси ёшлари билан баҳс олиб боришди.

Учрашув биринчи бўлими тенг курашлар остида кечган бўлса, вақт ўтган сайин жамоамиз ташаббусни ўз қўлига олди. Аммо юзага келтирилган вазиятлардан футболчиларимиз фойдалана олишмади.
 
Учрашувнинг 20-дақиқасида меҳмонларда ҳисобни очиш учун жуда қўлай вазиятга эга бўлишди. “Олмалиқ” жамоасининг ҳужумчиси тўп учун курашда дарвозабонимиз билан туқнашиб кетди ва учрашув ҳаками 11 метрлик жарима нуқтасини кўрсатди. Қадамбой Нурметов пенальтини голга айлантира олмади – 0:0.
 
Учрашув биринчи бўлимининг қолган вақтларида ҳам жамоаларда гол уриш учун имкон бўлишига қарамасдан, дарвозалар даҳлсизлиги сақланиб қолди.
 
Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.
 
Иккинчи бўлим дастлабки бўлимга нисбатан шиддатлироқ бўлди. Ёшларимизнинг ташкил этган кетма-кет ҳужумларида гол уриш  жуда қўлай вазиятлар вужудга келтирилди. Ана шундай вазиятларда Ислом Кенжабоев, Дилшод Хушбаковларда гол уриш учун аниқлик етишмади.
 
Учрашувдаги ҳисоб 76-дақиқага келиб очилди. Жамоамиз футболчиларининг кўпчилик бўлиб ташкил этган ҳужумида Сардор Саъдуллаев кутилмаганда ҳимоячилар орасидан дарвозага зарба йўллаб, рақиб дарвозабонини доғда қолдирди – 1:0.
 
Ушбу голдан сўнг ҳам футболчиларимиз фаолликни сусайтиришмасдан ҳужумларга яна зўр беришди. Меҳмонлар асосан ҳимояда ўйнашиб, қарши ҳужумларда ҳаракат қилишди. Учрашув асосий вақти ниҳоячига етиб, қўшимча дақиқалар бошланган бир пайтда, дарвозамиз томон ҳакам томонидан иккинчи пенальти белигиланди. Бу сафар ҳам дарвозабонимиз ҳужумчи билан туқнашиб кетган эди. Бу пайтда ҳакам Музаффар Шариповга иккинчи сариқ карточка кўрсатиб, майдондан четлатди ҳам. 11 метрлик жаримани Тимур Эргашев голга айлантирди ва ҳисобни тенглаштирди – 1:1.
 
Ёшлар ўртасидаги баҳс ана шу ҳисобда ўз якунига етди. Ғалабага жуда яқин турган жамоамиздан омад юз ўгирди.
 
Ёшларимиз навбатдаги тур учрашувини 11 август куни  Тошкентда “Обод” жамоаси ёшларига қарши ўтказишади.
 
Ёшлар лигаси, 17-тур. 07.08.2016.
“Насаф” – “Олмалиқ” 1:1 (0:0)

Спутник қўрғони, Ёшлар қароргоҳи майдони.
 
Ҳакамлар: Элёр Турсунов (Бухоро), Артём Калинин (Қарши), Зуфар Элибоев (Қарши), Равшан Абдувахидов (Қарши).
Назоратчи: А.С.Абдуллаев (Тошкент).
 
Гол: Сардор Саъдуллаев, 76’-1:0 – Тимур Эргашев (пен.), 90+5’-1:1.
 
Амалга оширилмаган пенальти: Қадамбой Нурметов - 20.
 
“Насаф”: 13.Музаффар Шарипов, 4.Акмалжон Олимов (9.Сирожиддин Еттибоев 86, 12.Амирбек Лутфуллаев 90+4), 6.Сирожиддин Қўзиев (43.Тимур Файзуллаев 74), 7.Акбар Муродов, 16.Дилшод Хушбаков, 20.Акмал Мозговой, 22.Ислом Кенжабоев, 28.Сардор Саъдуллаев, 35.Раҳимбек Жавлиев, 41.Нажмиддин Нормуродов (с), 15.Аббос Бахшиллаев (34.Илҳомжон Алижонов 51).
Захира: 19.Наврўзжон Изатиллаев, 32.Абдулазиз Нишонбоев, 33.Ботиржон Тўраев.
 
“Олмалиқ”: 35.Никита Шквырин (с) (12.Роман Абдулов59), 4.Бехзод Мирзамуротов, 5.Шахбоз Тожибоев, 6.Муҳаммад Исаев (18.Жасурбек Умаров 46), 7.Фарҳод Имамов, 9.Қадамбой Нурметов, 10.Тимур Усмонов (13.Тимур Эргашев 64), 14.Дониёр Набиев (8.Яҳё Рўзиев 76), 15.Амирхон Иброҳимов, 17.Миржалол Мирюсупов, 19.Сунатулла Абдуллажонов (11.Шахбоз Умаров 59).
 
Огоҳлантириш:
Музаффар Шарипов 19, 90+4,  Ислом Кенжабоев 48 - Акмал Мозговой 39, Шахбоз Тожибоев 51, Тимур Усмонов 63,
 
Четлатиш: 13.Музаффар Шарипов (2СК), 90+4.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика