“Насаф” янги футболчиларни таништирди
29 mar 2019 12:41
News
“Насаф” янги футболчиларни таништирди
Ўзингизга маълум, “Насаф” янги мавсумга тайёргарлик чоғида 5 нафар янги футболчи билан шартнома имзолади.
Жамоани тарк этган футболчилар ўрнини тўлдириш мақсадида қуйидаги футболчилар таклиф этилди:
Ҳумоюн Муртозаев (“Машъал”)
Сардор Абдураимов (“ Машъал ”)
Ҳусниддин Алиқулов (“ Машъал ”)
Алишер Юсупов (“Қизилқум”)
Азамат Сойибов ( “Сўғдиёна”)
Бугунги таништирув маросимида “Насаф” ПФК Бош менежери Сергей Кучеренко, жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев, футболчилар, жамоа мухлислари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди. Таништирув маросимида янги футболчиларнинг жорий мавсум қайси рақамда тўп суриши аниқ бўлди.
Демак, Ҳусниддин Алиқулов №4, Ҳумоюн Муртозаев №9, Алишер Юсупов №16, Сардор Абдураимов №19, Азамат Сойибов №65 рақамли либосларда “аждарлар” сафида ўйнайдиган бўлишди.










Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Comments