Latest news

12:06Далот МЮ Мбеумо ва Кунья билан шартнома имзолаганидан хурсанд, чунки у энди уларга қарши ўйнашга мажбур эмас  0 11:39МЮ АПЛ ва Бундеслига юлдузлари билан ҳужумни кучайтирмоқчи  0 11:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Англия билан ўйнайди!  3 10:54"Челси" 19 ёшли футболчининг трансфери учун 43 миллион сарфлайди  1 10:23"Қўқон-1912" футболчиси Ироқ клуби билан шартнома имзолади  2 09:58Ўртоқлик учрашуви. МЮ АҚШда йирик ҳисобда ғалаба қозонди  3 09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  4 08:58Пролига. "Олимпик" 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  1 08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  11 08:25Лига Кубоги. "Интер Майами" ғалаба қозонди, Месси ўз ҳисобига иккита голли узатма ёздириб қўйди  6 08:01"Андижон" трансфернинг сўнггида яна икки нафар футболчи билан шартнома тузди  3 07:34"Навбаҳор" икки нафар "Олимпик"нинг собиқ футболчилари билан шартнома имзолади  1 03:15Равшан Эрматов билан дуч келган мундиалда майдонга тушиш учун пул тўлаган, "Атлетико Мадрид" либосини кийган ҳамда Арманистонда рекордлар қайд этган "Насаф"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз   2 00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  3 00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  1

“Насаф” янги футболчиларини таништирди News

“Насаф” янги футболчиларини таништирди

Tags :  Насаф
Бугун “Насаф” профессионал футбол клубида жамоа сафига янги келиб қўшилган футболчиларни таништирув маросими ўтказилди.

Маросимда турли йўналишларда ижод қилаётган ОАВ ходимлари, журналистлар ва клуб мухлислари иштирок этишди.
 
Маросимни “Насаф” ПФК бош менеджери Шамил Самигулович кириш сўзи билан очиб берди.
 
-Давралар оралиғида жамоамизни кучайтириш бўйича сезиларли ишларни амалга оширдик, мана натижасини ўзларингиз кўриб турибсизлар. Сафимизга беш нафар янги футболчи келиб қўшилди. Мақсадимиз чемпионат иккинчи даврасида ва кубок учун курашда ижобий натижаларни қўлга киритиб, сиз азиз мухлисларимизни хурсанд қилишдир. Ўйлайманки, сафимизга қўшилган янги футболчилар ўзларининг чиройли ва мазмунли ўйинлари билан жамоамиз ютуқларига ҳиссаларини қўшишади. Ўзингизга маълум, “Насаф” клуби ўз олдига фақат юқори мақсадларни қўяди ва шу мақсадларни амалга ошириш учун ҳаракат қилади. Бу борада сиз азиз мухлислар ҳам бизларни қўллаб-қувватлайсизлар деб, умид қидламиз.
 
Яқинда стадионимизда катта ҳажмдаги реконструкция ишлари бошланади, стадион қиёфаси, футбол майдони, ўриндиқларни алмаштириш ва қўшимча бинолар қўрилиши режага киритилмоқда. Ўз-ўзидан савол туғиладики, агар стадионда реконструкция ишлари бошланса, жамоамиз ўйинлари қайси стадионда бўлади? Биз ўзаро келишган ҳолда, кейинги ўйинларни “Геолог” стадионида ўтказадиган бўлдик.
 
Шундан сўнг жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Саъдуллаевич ҳам иккинчи даврага тайёргарлик жараёни ва бошқа янгиликлар ҳақида айтиб ўтди.
 
-Ўзларингизга маълум, жамоамизни айрим ўйинчиларимиз тарк этди, албатта уларнинг жамоамиз ютуқларига қўшган ҳиссалари учун миннатдормиз. Ана шу кетган ўйинчиларни ўрнини тўлдириш ва жамоамизда рақобатни кучайтириш мақсадида ушбу футболчиларни сафимизга қўшиб олдик. Иккинчи даврага тайёргарликни ўз қароргоҳимизда олиб бордик ва ҳозирги кунларда ҳам машғулотлар давом эттирилмоқда.
 
Биз яна айрим маҳаллий футболчиларни сафимизга қўшиб олмоқчи эдик, бу иш ҳозирча амалга ошмади. Аммо сафимизда яна янги ўйинчиларни пайдо бўлиши эҳтимоли йўқ эмас. Бу яқин кунларда аниқ бўлиши керак. Одил Ҳамробеков? Одил иккинчи даврадан бизга ёрдам беради. Аммо унга бирдан катта юклама бермаймиз, чунки уни даволаган германиялик шифокорлар  бизга шундай тавсия беришган. Дилшод Раҳматуллаев? Дилшод яқинда германияда жарроҳлик амалиётини ўтказди, энди уни майдонга қайтишига уч ойча вақт керак бўлади. Мақсуд Каримов ва Илҳом Шомуродовларда баъзи ОАВларида ёзилгани каби жароҳат эмас, балки улар ўзларини соғлигини тиклашмоқда. Бу футболчилар ҳам сафимизда фаолиятини давом эттиришади.


 
Шундан сўнг жамоага келиб қўшилган янги футболчилар таништирилди ва уларга аталган футболкалар топширилди.

Янги футболчилар ҳақида маълумот.
 
Фозил Мусаев – 1989 йил 2 январда таваллуд топган (27 ёш), марказий ярим ҳимоячи. 28 рақам остида ҳаракат қилади.
 
Шахбоз Эркинов – 1986 йил 16 июлда таваллуд топган (30 ёш), ҳужумчи. 15 рақам остида ҳаркат қилади.
 
Огнен Красич – 1988 йил 8 апрелда туғилган (28 ёш), ярим ҳимоячи. 24 рақамда ҳаракат қилади. Фуқаролиги Сербия Республикаси.
 
Драган Черан – 1987 йил 6 октябрда туғилган (28 ёш), ҳужумчи. 69 рақамда ўйнайди. Фуқаролиги Сербия Республикаси.
 
Игорь Голбан – 1990 йил 31 июлда таваллуд топган (25 ёш) марказий ҳимоячи. 22 рақам остида ҳаракат қилади. Фуқаролиги Россия Федерацияси.
 
Маросим иштирокчилари журналистларнинг ва мухлисларнинг қизиқтирган саволларига батафсил жавоб беришди. Маросим юқори кайфиятда ўтди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика