Latest news

15:00Ўзбекистон U-23 - Шри-Ланка U-23  3 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  0 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  1 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  3 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  7 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  12 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  12 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  5 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  9 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  9 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  14

"Насаф": "Ворскла"га қарши ўйинда дарвозани Элдор Суюнов қўриқлади News

"Насаф": "Ворскла"га қарши ўйинда дарвозани Элдор Суюнов қўриқлади

Туркиядаги тўртинчи назорат учрашувида футболчиларимиз “Ворскла”га қарши майдонга чиқишди.
Ушбу учрашувда жамоамиз мураббийи Геворкян, Юнусов  сингари етакчи футболчиларимизни майдонга туширмади. Аксинча, ёшларга кўпроқ эътибор қаратилди.  

Учрашув тақдири амалда биринчи бўлимда ҳал этилди. “Ворскла”нинг македониялик ҳужумчиси Адис Якович дастлаб ҳимоячиларимиз хатосидан фойдаланиб ҳисобни очган бўлса, кейинчалик иккинчи тўпни ҳам дарвозага аниқ йўллашга эришди – 0:2.

Иккинчи бўлимда Мақсуд Каримов ва  Азамат Алланиязовда рақиб дарвозасини ишғол этиш учун яхши имкониятга эга бўлишди. Аммо омад шу куни рақиб томонида бўлди.

“Ворскла”га қарши ўйинда қуйидаги футболчилар майдонга чиқишди:

“Насаф”: Элдорбек Суюнов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Ҳамза Каримов, Мақсуд Каримов, Ботир Қораев, Фарруҳ Сайфиев, Эркин Бойдуллаев, Улуғбек Дадабоев, Лазиз Убайдуллаев, Кенжа Тўраев, Игорь Таран.
Захирадан майдонга чиққанлар: Михаил Наумов, Азамат Алланиязов, Шерзод Аъзамов, Одил Ҳамробеков, Нажмиддин Нормуродов,  Обид Мамотов, Мирзамурод Жўрабоев, Дониёр Нарзуллаев.

Футболчиларимиз йиғин доирасида сўнгги назорат учрашувини Украинанинг “Карпати” жамоаси билан ўтказишади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика