Latest news

08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  0 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  9 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  7 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   17 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1

"Насаф" Туркиядаги сўнгги назорат ўйинида дуранг қайд этди News

"Насаф" Туркиядаги сўнгги назорат ўйинида дуранг қайд этди

Қаршининг "Насаф" жамоаси Туркиянинг Анталия шаҳридаги йиғини доирасидаги ўзининг сўнгги назорат учрашувини Молдованинг "Тирасполь" клубига қарши ўтказди.

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" жамоаси Молдова чемпионатининг 5-ўринда кетаётган "Тирасполь" билан ўйинда дуранг қайд этишди. Учрашувда ҳар иккала жамоа рақиб дарвозасига тўп кирита олмади ва натижада ушбу беллашувда ғолиб номи аниқланмай қолди.

Ушбу ўйин "аждарлар"нинг Туркияда ташкил этилган йиғин доирасидаги сўнгги учрашуви бўлди. Шу билан Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоа Анталиядаги ўқув-йиғин машғулотларини якунлади.

Анталияда қаршиликлар жами еттита назорат ўйинларини ўтказишди.

Шуларнинг 3 тасида қаршиликлар ғалаба қозонган бўлса, 2 та дуранг ва яна шунча беллашувда мағлубиятга учрашди. "Насаф" - "Вион" (Словакия) 1:0, "Насаф" - "Динамо" (Грузия) 0:1, "Насаф" - "Корона" (Польша) 2:0, "Насаф" - "Гурник" (Польша) 1:0, "Насаф" - "Иличевец" (Украина) 0:1, "Насаф" - "Широқ" (Арманистон) 0:0, "Насаф" - "Тирасполь" (Молдова) 0:0.

Тўплар нисбати: 4:2. Голларни Артур Геворкян (2 та) ва Илҳом Шомуродов (2 та) киритишди. "Насаф" сафига янги келиб қўшилган украиналик легионер ҳужумчи Олександр Коблаш еттита ўйинда бирорта ҳам тўп кирита олмагани эътиборга молик. 


Эслатиб ўтамиз, Қаршининг "Насаф" жамоаси янги мавсумдаги ўзининг илк расмий ўйинини Қаршида 25 февраль куни ОЧЛ доирасида Эроннинг "Тракторсози" жамоасига қарши ўтказади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика