Latest news

13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6

“Насаф” таништирув маросимини ўтказди ФОТО News

“Насаф” таништирув маросимини ўтказди ФОТО

Бугун “Насаф” жамоаси ўз сафига қўшиб олган янги футболчиларни таништирув маросимини ўтказди.
Маросимда вилоятимизда фаолият юритаётган ОАВ вакиллари, футбол ишқибозлари ишитирок этишди. Тақдимот маросимида 2015 йилда жамоа жамоа билан шартнома имзолаган словениялик Рок Рой, украиналик ҳужумчи Олександр Коблаш ва ўтган мавсумда “Андижон” клуби шарафини ҳимоя қилган ярим ҳимоячи Баҳром Абдураҳимов маросим иштирокчиларига таништирилди.

Маросимда клуб бош менеджери Шамил Ярулин, жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевлар ҳам иштирок этишди.

Шамил ЯРУЛИН: – Бу ерда ҳозир бўлган барча меҳмонларни шунингдек ОАВ ходимларини янги футбол мавсуми бошланаётгани билан самимий табриклайман. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишни ҳоҳлардимки, “Насаф” жамоаси мамлакатимизда барқарор фаолият юритаётган жамоалардан ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, қисқача айтсам, ҳар доимгидек бизнинг клуб фақат юқори мақсадлар учун кураш олиб боради. Бизнинг коллективимизда кўп гапирмасдан, кўп иш қилишни ёқтирадиган инсонлар меҳнат қилишади.

Рўзиқул БЕРДИЕВ: – Бу йилга мавсумга тайёргарликлар кўнгилдагидек ўтди. Туркиянинг Анталия шаҳрида уч ҳафталик йиғин ўтказдик ва бир қанча назорат учрашувлари ўтказдик, бу ҳақда хабарларингиз бор. Таркибимизда унчалик катта ўзгариш бўлмади. Жамоамизни тарк этганлар ҳақида ҳам биласиз, бу йилдан сафимизда ёнимда ўтирган янги футболчилар ҳам жамоамизда фаолият юритишади. Бу футболчиларни яхшилаб ўрганиб, сафимизга қўшиб олдик. Бу билан жамоамиз жуда кучли ўйинчиларга эга бўлди деёлмайман, аммо биз сафимизда кемтик жойларимизни тўлдирдик. Ўзларингизга маълум ҳар қандай кучли футболчи янги жамоа ўзини дарров кўрсата олмайди, албатта бунга вақт керак. Умид қиламан сафимизга қўшилган янги футболчилар ишончимизни оқлашади.

Шундан сўнг ўйинчиларга рақамлари акс эттирилган футболкалар топширилди. Ярим ҳимоя чизиғида ҳаракат қиладиган Баҳром Абдураҳимовга 18-рақамли футболка, украиналик ҳужумчи Олександр Каблашга 99-рақамдаги футболка, словениялик ҳимоячи Рок Ройга 15-рақамдаги футболкалар танатанали равишда топширилди.










Маросимнинг кейинги қисмида янги футболчиларга сўз берилди ва улар билан савол-жавоблар бўлди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика