Latest news

21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  1 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  2 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  34 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  63 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  1 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  82 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  1 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  6

"Насаф": “Suhaim bin Hamad Stadium”да илк машғулот News

"Насаф": “Suhaim bin Hamad Stadium”да илк машғулот

Футболчиларимиз кеча “Ал Жаиш” жамоасига қарши учрашув ўтказиладиган “Suhaim bin Hamad Stadium”да машғулот ўтказишди.

11 минг томошабинга мўлжалланган ушбу стадион Қатар Спорт клуби жамоасига тегишли. Ўйин олди расмий машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ ходимлари учун очиқ бўлди. Фурсатдан фойдаланиб “Alkass” телеканали мухбирлари жамоамизнинг етакчи ярим ҳимоячиси Мақсуд Каримовдан эртанги ўйин ҳақида қисқача интервью олишди. Машғулот аввалида жамоа бош мураббий футболчиларига эртанги ўйиннинг аҳамиятини яна бир бор уқтириб, йилнинг илк расмий ўйинида уларга юртимиз шарафини ҳимоя қилишлари учун бор кучлари билан ҳаракат қилишлари лозимлигини таъкидлади.

Бир соатдан ортиқроқ давом этган машғулотлар давомида футболчилар мураббий томонидан юкланган вазифаларни сидқидилдан бажаришга интилишди.

Дарвоқе стадионида ОАВ ходимлари учун ҳам барча шароитлар муҳайё. Энг муҳими вай фай орқали интернетга уланиш борасида муаммо йўқ. Эртанги ўйин клубимизнинг Твиттердаги расмий саҳифаси - @fcnasaf орқали матнли онлайн трансляция қилиш режалаштирилган.

Умид қиламизки, футболчиларимиз ҳам ушбу ўйинда чиройли ва мазмунли ўйин намойиш этиб, минглаб ўзбекистонлик мухлисларни хурсанд этишади.

Азиз НУРИЙ,
Доҳа, Қатар.

Ўйин олди машғулотлардан фотожамланмани қуйидаги манзилда томоша қилишнгиз мумкин.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика