Latest news

01:00Испания кубоги. "Барселона" — "Атлетико" 1:0 (матнли трансляция)  13 00:33Туркия кубоги. "Истанбул Башакшехир" ғалаба қозона туриб мағлубиятга учради ва мусобақадан чиқиб кетди, Шомуродов ва Файзуллаев тўлиқ ҳаракат қилди  21 00:16Атланта шаҳри Жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий терма жамоси базаси вазифасини ўтайди  2 00:10"Комо" — "Интер". Италия кубоги ярим финал ўйини учун таркиблар маълум  1 00:05"Барселона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  34 00:04"Вулверхэмптон" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  1 23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  1 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3

"Насаф" Сиа масаласида ғирромлик қиляптими? News

"Насаф" Сиа масаласида ғирромлик қиляптими?

Йил давомида медаллар учун рақобатлашган клублар курашни "қуролланиш" пойгасига кўчиришди.

15 февралга қадар давом этадиган трансфер ойнасидаги ҳар бир кун янги интригалар билан бошланяпти. Бозорда рақобат борлиги яхши. Фақат у қонун доирасида бўлиши керак. 

Мавсумлар орасидаги ўтишларни "Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича" регламент тартибга солади. Қоидалар аниқ ва барчага тушунадиган тилда ёзилган бўлса ҳам, билиб-билмай регламентни бузаётган клублар бор. Энг кўп учрайдиган ҳолатлардан бирини "Насаф" клуби мисолида тушунтириб берамиз. 

14 декабрь куни "аждарлар" раҳбарияти АГМК ярим ҳимоячиси Сияваш Ҳақназарийга қизиқиб қолгани тўғрисида хабар берилган эди. Сиа — яхши футболчи, Қашқадарё клубини кучайтириши аниқ. Аммо унинг "кончилар" билан 2023 йил охиригача амал қиладиган битими бор. Демак, "Насаф" эронлик легионерни 2 йўл орқали қўлга киритиши мумкин: унинг трансфер ҳуқуқи сотиб олинади ёки АГМК билан шартномаси тугаб, эркин агентга айланиши кутилади (2023 йилнинг 31 декабригача).

Championat.asia маълумотига кўра, "Насаф" учинчи (регламентга зид) йўлни танлаган. Қаршиликлар АГМКни огоҳлантирмасдан, футболчининг ўзи билан музокара ўтказгани айтилмоқда. Ушбу маълумотни текшириш мақсадида Олмалиқ клуби бош директори билан боғландик.

"Йўқ, Ҳақназарий борасида ҳеч қандай таклиф ёки огоҳлантириш хати олмадик. Футболчининг ўзи "Насаф" яхшироқ шартнома таклиф қилаётгани ва АГМКдан кетмоқчилигини билдирди. Биз Сиани қўйиб юбориш ҳақида ўйламаяпмиз...

Шу ўринда барчадан бошқа жамоаларни ҳурмат қилиш ва ғирромлик қилмасликни сўраб қоламиз", — дейди Баҳодир Мирзаев.

Энди эътиборингизни регламентнинг 18-моддасига қаратамиз: "Исталган жамоа футболчи билан музокарага киришишдан олдин унинг жорий клубини ёзма равишда хабардор қилиши керак. Бу қоиданинг ҳар қандай бузилиши тегишли санкцияларга олиб келади". 

Билишимизча, жазо ҳолатнинг оғирлигига кўра турлича белгиланиши мумкин (кичик жаримадан узоқ муддатли дисквалификациягача). Ёдингизда бўлса, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўртасидаги "Турғунбоев можароси" ҳам огоҳлантириш хати ёзилмагани сабаб бошланган ва 5 киши муайян муддатларга футболдан четлатилган эди. 

Бундай кўнгилсизликлар такрорланмаслиги учун "Насаф" мисолида барчани огоҳлантиришга ҳаракат қилдик. Хулоса ўзингиздан.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика