Latest news

02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  5 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  5 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  5 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  13 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  174 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  18 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  2

"Насаф": Шамил Самигуловични табриклаймиз! News

"Насаф": Шамил Самигуловични табриклаймиз!

Бугун “Насаф” ПФК бош менеджери Шамил Самигулович Ярулиннинг туғилган куни. У киши бугун қутлуғ 61 ёшни қарши олдилар!

Шамил Самигуловичнинг раҳбарлик йилларида “Насаф” футбол клуби инфратузилмасидаги ижобий ўзгаришларни фахр билан тилга олиш мумкин. Айниқса, кейинги пайтларда кўпмингсонли мухлисларимиз учун, “Марказий” стадионда яратилаётган шароитлар барчамизни хурсанд қилмасдан қолмайди.

Шамил Самигуловичнинг раҳбарлик йилларида, ёш футболчилардан муносиб ўринбосарлар тайёрлаш – клуб фаолиятининг устивор вазифасига айлантирилди. Бу саъй-ҳаракатларнинг натижаларини бугун ҳамма эътироф этмоқда.

Катта меҳнат жамоасига раҳбарлик қилиш ҳеч қачон осон кечмаган. Ҳар бир ходимнинг муаммоси-ю, кайфиятидан доимо хабардор бўлиш, уларга ўз вақтида эътиборда бўлиш, бугунги кунда кишидан катта жасорат талаб қилади. Ана шундай раҳбарлик ва инсонийлик маъсулиятини ўз зиммасига олган раҳбаримиз, жамоамиз ҳурматида ва эътирофидадир.

Шамил ака бугун қутлуғ 61 ёшга тўлдилар! У кишини клубимизда меҳнат қилаётган барча ходимларлар номидан, мураббийлару-футболчилар номидан ҳамда “Насаф” клубининг ҳамма мухлислари номидан самимий табриклаймиз! У кишига мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт-саодат тилаймиз. Раҳбар сифатида олиб бораётган машаққатли фаолиятингизда асло чарчаманг, деймиз!

Яна бир марта туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика