Latest news

21:06Париж-2024. Марокаш - Испания  0 20:45ПСЖ 60+10 млн. еврога 19 ёшли футболчини сотиб олди  1 20:16"Барселона" Негрейрага пора бергани исобтини топмади, аммо...  1 19:59Ҳоланд: "Тез орада барчамиз энг яхши спорт формамизда бўламиз"  1 19:39ПСЖ "Айнтрахт" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:18"Барселона" собиқ ҳимоячиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  1 18:57"Байер" "Ливерпуль" собиқ ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  1 18:34Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал учрашувларида ишлайдиган расмийлар  3 18:16Тимур Кападзе "Олимпик" бош мураббийлигидан кетди  8 17:54"Футбол олами". Суперлигада иккинчи давра старт олди  1 17:22"Олимпиадада атмосфера ўзгача. Ҳар хил спортчиларни кўрасиз, улардан кўп нарсани ўрганса бўлади" — Абдурауф Бўриев  0 16:57Скамакка "Реал"га қарши Суперкубок учрашувини ўтказиб юборади  2 16:30"Реал" бош мураббийи Кепани қайтармоқчи  1 16:05Суперлига. 15-16-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  2 15:41"Лейпциг" Хави Симонс қайтганини эълон қилди  1

"Насаф": Рақибимиз – “Ал-Айн” ҳақида News

"Насаф": Рақибимиз – “Ал-Айн” ҳақида

“Насаф” жамоасининг бу йилги ОЧЛдаги рақиблари жуда кучли ва номдор ҳисобланади. Ўтган мавсумдаги гуруҳдошларидан БААнинг “Ал-Аҳли” клуби ОЧЛ-2015 финалида иштирок этганидан ҳам хабардорсиз.

“Аждарлар” ОЧЛнинг 5-турини ўз майдонида Бирлашган Араб Амирлиги Ал-Айн шаҳрининг “Ал-Айн” клубини қабул қилади. Гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашув ҳам ушбу жамоага қарши, сафарда бўлади.
 
Ал-Айн шаҳри жамоаси Бирлашган Араб Амирлигининг молиявий жиҳатдан энг барқарор клублардан ҳисобланади. Шунингдек жамоа сафида қанотларда ва майдон марказида юқори тезлик ҳамда яхши техникага эга бўлган футболчилар ҳаракат қилишади. Клубда шунингдек ёш футболчиларни тайёрлашга ҳам катта эътибор берилади. “Ал-Айн” футбол академиясидан етишиб чиққан ёш футболчилар, турли ёшдаги мамлакат терма жамоалари сафида ўйнашади.
 
Қуйида умумий маълумотлар билан танишинг:
 
Номи: «Ал-Айн», БАА, Ал-Айн шаҳри
Лақаби: Босс
Ташкил этилган йили: 1968
Стадиони: Hazza bin Zayed Stadium, сиғими: 25 000 ўрин
Клуб президенти: Шайх Муҳаммад бин Зайд Ал Наҳйан
Бош мураббийи: Златко Далич (Босния ва Герцеговина)
Ютуқлари:

БАА чемпиони: 1977, 1981, 1984, 1993, 1998, 2000, 2002, 2003, 2004, 2012, 2013, 2015
БАА Кубоги соҳиби: 1999, 2001, 2005, 2006, 2009 йиллар
БАА супер Кубоги соҳиби: 1995, 2003, 2009, 2012 йиллар
Форс кўрфази кубок эгалари кубоги соҳиби: 2001 йил
ОЧЛ ғолиби: 2003 йил


 
ТАРКИБИ
 
“Ал-Айн” клуби бу йил ОЧЛда иштирок этиши учун 30 нафар футболчини ОФК рўйхатидан ўтказган. Шулардан 4 нафари дарвозабон, 11 нафар ҳимоячи, 12 нафар ярим ҳимоячи ва  3 нафар ҳужумчи. Шулардан 23 футболчи Қаршига келади.
 
Ҳозирги пайтда жамоанинг 8 нафар футболчиси БАА миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Булар: 16.Муҳаммад Алрақи, 10.Умар Абдулраҳмон, 4.Исмоил Ахмад, 7.Муҳаммад Ахмад Ғариб, 18.Ахмад Барман, 6.Муҳанад Салим, 1.Холид Ийсо ва 12.Муҳаммад Фавзилардир.
 
Мамлакатимиз футбол ишқибозларига яхши таниш  бўлган ака-ука Холид ва Умар Абдулраҳмонлар ҳамда Иброҳим Диакилар ушбу жамоада тўп тепишади.
 
ЛЕГИОНЕРЛАРИ
 
“Ал-Айн” клуби сафида айни пайт тўрт нафар хорижий – легионер футболчи фаолият юритмоқда. Улар - Флип Бастос (Бразилия), Дианфрес Дуглас (Бразилия), Данило Асприлла (Колумбия), Ли Мюнг Жи (Жанубий Корея) кабилардир. Улардан Дуглас ҳужум чизиғида, Бастос, Асприлла ва Ли Мюнг Жилар ярим ҳимояда ҳаракат қилишади.
 


МУРАББИЙ
 
“Ал-Айн” жамоасини 2014 йилдан буён босниялик мутахасис Златко Далич бошқармоқда. Ушбу мутахасис шу йили 50 ёшга тўлади.
 
Златко ДАЛИЧ
 
Туғилган санаси: 26.10.1966 йил
Туғилган жойи: Ливно, Босния
Футболчиликдаги амплуаси: ярим ҳимоячи
 
Ўйнаган жамоалари: 1983-1986 “Хайдук”, 1986-1987 “Динамо” Винковци, 1988-1991 “Велез Мостар”, 1992-1996 “Вартекс”, 1996-1998 “Хайдук”, 1998-2000 “Вартекс”.
 
Бошқарган жамоалари: 2005-2007 “Вартекс”, 2006-2011 Хорватия U-21 терма жамоаси (ёрдамчи), 2007-2008 “Риека”, 2008-2009 “Динамо” Тирана, 2009-2010 “Славен”, 2010-2012 “Ал Файсали”, 2012-2013 “Ал Ҳилол” (2-жамоа), 2013 “Ал Ҳилол”, 2014 йилдан “Ал Айн”да.
 
Эришган ютуқлари: Саудия шаҳзода Кубоги соҳиби-2013, БАА Президенти Кубоги соҳиби-2014.
 
ОЧЛ-2016даги иштироки
 
“Ал-Айн” клуби ОЧЛ-2016 4-туридан кейин 6 очко билан гуруҳ жадвалининг 2-поғонасини банд этиб турибди. Рақибимиз икки учрашувда ғалаба қозонган ва икки марта мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 5-5га тенг. Жамоанинг бразилиялик 9-рақамдаги ҳужумчиси Дянфрес Дуглас 3 марта рақиблари дарвозасига гол киритган. Умар Абдулраҳмон ва Саид Алхотирилар ҳисобида 1тадан гол бор. Жамоанинг 16-рақамдаги ярим ҳимоячиси Муҳаммад Алрақи дисквалификация туфайли бу турда жамоасига ёрдам бера олмайди. У ўтган турда “Ал-Аҳли” жамоасига қарши учрашувда иккинчи марта сариқ карточка олган.


 
БАА чемпионатидаги иштироки
 
Айни пайтда Бирлашган Араб Амирлигининг 23-тур учрашувлари якунланган. Рақибимиз – “Ал-Айн” жамоаси 53 очко билан турнир жадвалининг 2-поғонасини банд этиб турибди. Улар ўтган 23 учрашувнинг 17тасида ғалаба қозонишган, 2 учрашувда дуранг ва 4 учрашувда мағлубиятга учрашган. Тўплар нисбати 48-21.
 
Эслатиб ўтамиз, “Насаф” жамоаси 19 апрел сешанба куни навбатдаги 5-тур учрашувини ўз майдонида “Ал-Айн” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 19:30да бошланади.
 
Учрашувни кореялик ФИФА ҳаками – Ким Донг Жин бошқаради.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика