Latest news

19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  1 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  2 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  7 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  14 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  5 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  8 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2

"Насаф": Рақибимиз “Ал Аҳли” йирик ғалабага эришди News

"Насаф": Рақибимиз “Ал Аҳли” йирик ғалабага эришди

“Насаф”нинг ОЧЛ 6-туридаги рақиби – Саудия Арабистонининг “Ал Аҳли” клуби кеча ўз чемпионати доирасида “Ал Фатҳ” жамоасини қабул қилиб, йирик ғалабага эришди – 5:0.
Учрашувнинг 29-дақиқасида  Таисир Ал Жассим ўйинда ҳисобни очиб голлар шоусини бошлаб берган бўлса, захирадан майдонга тушганига Моҳанад Асири биринчи бўлимнинг сўнгги сонияларида орадаги фарқни иккитага оширди. 57-дақиқада Мустафа Ал Бассас ҳисобни йирик кўринишга келтирган бўлса, 74-дақиқада меҳмонлар аъзоси Абдуллоҳ Ал Доссари автогол муаллифига айланди. Ўйингга сўнгги нуқтани жиддаликларнинг бразилиялик легионери Освалдо қўйди. Моҳанад Асири ўрнига захирадан майдонга тушган легионер 88-дақиқада бешинчи тўпни дарвозага киритиб, ўйинда якуний ҳисобни ўрнатди -5:0.
 
Ушбу ғалабадан кейин “Ал Аҳли” футболчилари  58 очко билан Саудия чемпионати турнир жадвалида иккинчи поғонада боришмоқда. Чемпионат тугашига 2 тур қолганди жиддалик футболчилар чемпионат пешқадами “Ал Наср” футболчиларидан икки очко ортда қолишмоқда.
 
“Ал Аҳли” футболчиалари Саудия чемпионатида навбатдаги учрашувни 10 май куни ўз майдонларида “Ал Таавон” жамоаси билан ўтказади. Унгача жиддаликлар 5 май куни Қаршида жамоамиз билан куч синашади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика