Latest news

19:10"Реал" — "Райо Вальекано". Модрич асосий таркибда  1 18:26Суперлига. "Хоразм" - "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  12 18:18"Наполи" — "Фиорентина". Таркиблар маълум  0 17:54"Челси" — "Лестер" ва "Тоттенхэм" — "Борнмут" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 17:46ЎФА Тиббий қўмитаси Суперлиганинг 12 футболчиси даволаниши лозимлигини қайд этди  3 17:23ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Актобе"га имкониятни бой берди, меҳмонлар сафида уч нафар ўзбекистонлик ўйинчи асосий таркибда тушди  1 17:00"Хетафе" — "Атлетико". Альварес ва Гризманн асосий таркибда  1 16:37МЮ Зиркзеедан мамнун ва уни ёзда сотмоқчи эмас. Ҳужумчи 41 ўйинда 6+2 қайд этди  4 16:05Итсуки Урата: "Нефтчи" билан ўйин энди тарих, биз навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз"  0 15:55"Ливерпуль" Нуньесга ўринбосар бўладиган футболчи учун 50 млн евро тўлашга тайёр  0 15:25Тошкентда "Бунёдкор" ва "Нефтчи" ўртасида тўртта тўп киритилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:21Зоран Марушич: "Насаф"даги чемпионликни "Нефтчи" билан такрорлашни истайман"  3 15:13ЎзПФЛ наманганлик футбол мухлисларига мурожаат қилди  35 15:01Одил Ҳамробеков: "Бунёдкор" қайси ўринни эгаллайди? Жадвалга кузда қараймиз"  0 14:40Эшитдик-да! Тез орада Ўзбекистон Суперлигаси ўйинлари 10 та камерада тасвирга олинади  15

"Насаф" рақиби “Ал-Хидд” ҳақида News

"Насаф" рақиби “Ал-Хидд” ҳақида

“Насаф” бу йилги ОЧЛ мусобақасини ўтиш босқичидан бошлашидан хабарингиз бор. Яъни, клубимиз мамлакатимиз футбол клублари орасида янги футбол мавсумини эртароқ бошлайди.

Жамоа 31 январь куни Осиё чемпионлар лигасининг ўтиш босқичида Баҳрайннинг “Ал-Хидд” жамоасини қабул қилади. Учрашув “Бунёдкор” стадионида соат 16:00да бошланади.

Баҳрайн мамлакати жамоалари юртимиз футбол клублари билан жуда кам учрашув ўтказишган. Бу билан ушбу мамлакат футбол жамоалари бизга унчалик маълум эмас. Аниқ қилиб айтадиган бўлсак, маълумотлар кам.

Биз қуйида бўлажак рақиб ҳақида умумий маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилаяпмиз.

Клубнинг тўлиқ номи: “Ал-Хидд” спорт ва маданият клуби (AL HIDD (BHR)
Клуб раҳбари: Ахмад Салмон Алмусаллам
Шаҳар: Мухаррақ шаҳри, Баҳрайн
Ташкил этилган йили: 1945 йил
Стадиони: Баҳрайн миллий стадиони, Ал-Рифа шаҳри, сиғими 35580 ўрин
Бош мураббийи: Исо Алҳамдани (Баҳрайн)
Мусобақа: Баҳрайн премьер-лигаси (10та жамоа)
Лақаби: “цунами”



Баҳрайн премьер-лигаси 1952 йили ташкил этилган ва куз-баҳор тизимида ўтказилади. Лигада жами 10та жамоа иштирок этади. Охирги ўринни эгаллаган жамоа 1-лигага тушиб кетади. Амалдаги мамлакат чемпиони “Ал-Хидд” клуби ҳисобланади.

“Ал-Хидд” футбол клуби 1945 йилда ташкил этилган. Ўтган 2014/15 йилги Баҳрайн премьер-лигасида  ўз тарихидаги илк чемпионликни нишонлаган.

Бу йилги мавсумда 9та ўйин ўтказиб, турнир жадвалини 7-поғонасини банд этиб турибди. Бўлиб ўтган 9 учрашувнинг иккитасида ғалаба, 4 учрашувда дуранг ва уч учрашувда мағлубиятга учраган. Рақиблари дарвозасини 8 марта ишғол қилиб, ўз дарвозаларидан 10та тўп олиб чиқишган.

Айни пайтда Баҳрайнда кубок баҳслари бўлиб ўтмоқда. Рақиб декабрь ойида жами 4та учрашувда майдонга тушди. Шулардан 2таси Баҳрайн премьер лигаси учрашуви бўлса, қолган 2таси Баҳрайн кубоги учрашувларидир. Премьер лига учрашувларининг иккаласида ҳам мағлубиятга учраган “Ал-Хидд” клуби, кубок баҳсларининг бирида 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 30 декабр куни бўлиб ўтган “Манама клуб” жамоаси билан бўлган учрашувда эса йирик 5:0 ҳисобида мағлуб бўлди.

“Ал-Хидд” клуби навбатдаги расмий учрашувни 5 январ куни “Нажма Манама” клуби билан ўтказади. Бу учрашув Баҳрайн Футбол Ассосацияси Кубоги доирасида бўлади.

“Ал-Хидд” жамоаси таркибида маҳаллий футболчилар билан биргаликда легионер футболчилар ҳам фаолият юритади. Давралар оралиғида рақиб таркибида ўзгаришлар юзага келиши ҳам мумкин. Лекин ҳозирча жамоа таркибида уч нафар нигериялик ва бир нафар иорданиялик легионер футболчилар бор. Булар,  Эфидайо Омасуи, Уче Агба, Окарандут Орок, Муҳаммад Алдовудлардир.

“Ал-Хидд” клубининг икки ўйинчиси Баҳрайн терма жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилишади. Булар дарвозабон - Аббос Аҳмад, ҳужумчи – Абдулваҳоб Алмалудлардир.

Рақиб таркиби ҳақидаги  тўлиқ маълумотни кейинроқ эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика