Latest news

03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  0 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  1 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  0 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  3 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  0 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  2 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0

"Насаф" Қаршида "Ал Айн" билан дуранг ўйнади News

"Насаф" Қаршида "Ал Айн" билан дуранг ўйнади

ОЧЛ "D" гуруҳининг 5-тур доирасидаги "Насаф" ҳамда "Ал Айн" жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 1-дақиқасида "Насаф" бурчак зарбаси тепди. Артур Геворкяннинг ошириб берган тўпидан сўнг Бобир Абдихолиқов боши билан Мақсуд Каримов томон тўпни узатди ва Макс гол урди - 1:0!

32-дақиқада Данило Асприлла ҳимоячилардан жуда осонлик билан ўтиб кетди ва жарима майдончаси ичидан тўпни дарвозага аниқ йўллади - 1:1. Ўйинда бошқа гол урилмади.


"Насаф" гуруҳдан чиқиши учун сўнгги турда БААда "Ал Айн"ни мағлуб этиши ва "Ал Аҳли" охирги турда мағлуб бўлиши лозим.


ОЧЛ-2016

"D" гуруҳи, 5-тур.

"Насаф" (Ўзбекистон) – "Ал Айн" (БАА) 1:1

(МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)

Қарши, “Марказий” стадион. 10952 томошабин

Голлар: Мақсуд Каримов (1), Данило Асприлла (32)

Ҳакамлар: Ким Донг Жин, Банг Ги Ёл, Сонг Бонгкуэн (ҳаммаси Ж.Кореядан)

Захира ҳаками:  Маъсуд Туфайлиҳ (Сурия)

"Насаф": 25.Элдорбек Суюнов - 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 5.Ильдар Маматказин, 4.Мақсуд Каримов, 31.Сайдулло Раҳматов - 17.Артур Геворкян, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 18.Баҳром Абдурахимов - 21.Азамат Алланиязов (14.Шароф Муҳитдинов, 73), 45.Бобир Абдихолиқов.

Захира: 35.Санжар Қувватов, 38.Дониёр Нарзуллаев,16.Дилшод Хушбаков, 27.Ислом Рашидхонов, 42.Нижмиддин Нормуродов.

"Ал Айн": 17.Халид Эйса. 5.Исмоил Аҳмад, 6.Фелиппе Бастос, 9.Дуглас (11.Саид Алкатхеери, 90+3), 10.Омар Абдулраҳмон, 18.Диаки Иброҳим (13.Аҳмед Барман, 62), 19.Моҳанад Салим, 23.Моҳамед Аҳмад,  29.Ли Мёнг Жу, 50.Муҳаммад Фаёз, 70.Данило Асприлла (8.Рашид Эйса, 77).

Захира: 22.Ал Тенайжи, 4. Саид Мусаббеҳ, 20.Ҳелал Саид, 77.Моҳамед Фавзи.

Огоҳлантиришлар: Диаки Иброҳим 7, Фелиппе Бастос 49, Исмоил Аҳмад 50.










Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика