Latest news

22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  0 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  0 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  19 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  2 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  21 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  32 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1

"Насаф" президенти Шуҳрат Асланов: "Чемпионликни осонликча бериб қўймаймиз" News

"Насаф" президенти Шуҳрат Асланов: "Чемпионликни осонликча бериб қўймаймиз"

Ўзбекистон кубоги финалида "Навбаҳор"дан устун келган "Насаф" клуби президенти Шуҳрат Асланов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ҳиссиётлар ажойиб. Узоқ машаққатли йўлни босиб ўтдик. 2018 йил тўлиқ академиямиз тарбияланувчиларига асосланган жамоа тузилди. Сабр қилдик. Мухлисларга, бизни қўллаб-қувватлаган вилоят ҳокимиятига, "Ўзбекнефтгаз" раҳбариятига раҳмат айтаман. Кетма-кет иккинчи йил кубокда ғолиб чиқдик. Ўйлайманки, чемпионликни осонликча бериб қўймаймиз",- дейди Шуҳрат Асланов.

- Бугун "Насаф"да 8 нафар академия тарбияланувчилари майдонга тушди. Бу жараён кейинги йил ҳам давом этадими?

- Албатта. Мана бугун захирадан майдонга тушган футболчимиз ўйинга катта таъсир қила олди. Бизда иқтидорли ёш футболчилар жуда кўп. Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоа ёшларга ишонишда давом этади.  Ўйлайманки, чемпионлик учун барча жамоалар тенг имкониятга эга бўлиб турибди. "Насаф"да имконият юқори ва жамоа бундан унумли фойдаланади, деган умиддаман.  

Rating: +48   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика