Latest news

21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  7 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1

"Насаф": Ўзбекистон Кубогида чорак финалга чиқдик News

"Насаф": Ўзбекистон Кубогида чорак финалга чиқдик

Бугун Ўзбекистон Кубоги 1/8 Финал баҳсларидан ўрин олган “Насаф” – “Андижон” учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 1-бўлими анча қизғин руҳда бошланди. “Аждарлар” бўлим бошиданоқ рақиб дарвозаси ёнида кўплаб хавфли вазиятлар ярата бошлади. 20 - дақиқада меҳмонлар ҳимоячиси Ойбек Бозоровга нисбатан ўз жарима майдончаси ёнида ўйин қоидасини бузди. Жарима зарбасини амалга ошириш учун Азизжон Ғаниев тўп ёнига келди ва ўзига ишониб топширилган вазифани Ғаниев қойилмақом тарзда амалга оширди – 1:0.

2-бўлимни “насафчилар” анча хотиржамлик билан бошлашди. Кетма-кет ҳужумлар ташкил қилиб рақиб жарима майдончасида хавфли вазиятлар яратишди. Қилинган меҳнатлар ўз натижасини кўп ҳам куттириб қўймади 50-дақиқада "Насаф" футболчилари томонидан яна бир ҳужум ташкил қилинди. Бу ҳужумни Ҳумоюн Муртозаев гол билан якунлади – 2:0. Шундан сўнг ўйин сурати бироз пасайди. 73 – дақиқада қаршиликлар яна бир стандартга эга бўлишди. Шароф Муҳитдиновнинг зарбасини рақиб дарвозабони бартараф этди. Бироқ тўпга яқин бўлган Ҳумоюн Муртозаев дарвозабондан қайтга тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди – 3:0. Шу тариқа “Насаф” Ўзбекистон Кубогининг ¼ финалига йўлланмани қўлга киритди.

04.08.2019. 20:00.
Ўзбекистон Кубоги. 1/8 Финал. 3748 томошабин.
“Насаф” – “Андижон” 3:0
Ҳакамлар:
Рустам Лутфуллин, Т. Галеев, А. Сидоров, Р. Чориев
Назоратчи: Бобур Хайдаров
Комиссар: Шерзод Ражабов
Голлар: Азизжон Ғаниев (20'), Ҳумоюн Муртозаев (50', 73')

"Насаф": 35. Абдувохид Неъматов, 5 Ғолиб Ғайбуллаев, 6. Азизжон Ғаниев, 8. Дилшод Саитов (17. Дониёр Нарзуллаев, 79'), 9. Ҳумоюн Муртозаев, 14. Шароф Муҳитдинов, 19. Сардор Абдураимов (4. Хусниддин Алиқулов, 79'), 27. Ислом Рашидхонов, 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров (10. Бобир Абдихолиқов, 70'), 92. Умарбек Эшмуродов (С)
Захира: 21. Машхуржон Муҳаммаджонов, 2. Сардор Садуллаев, 15. Жўрабек Маннонов, 22. Акмал Мозговой, 28 Хуршидбек Мухторов, 30. Худоёрхон Сағдуллаев.
Бош мураббий: Рўзиқул Бердиев

"Андижон": 77. Мйрни Виталии, 5. Хасанов Роббимжон (17. Олимов Абдуллох, 68'), 8. Бекмуратов Фарходбек (28. Қосимов Бахтиёржон, 46'), 10. Убайдуллаев Шахзодбек (7 . Қиличев Ойбек, 59), 21. Маматказин Илдар (С), 23 . Абдулхақов Абдурахмон, 24. Исмаилов Дониёр, 26. Алексиc Радосав , 29. Исоқов Давронбек, 34. Авилов Хушнудбек
88. Хосинов Аброр.
Захира: 32. Қиличев Жавохир, 2. Кимсанов Жалил, 19. Азимов Сардобек, 27. Исмоналиев Усмонали, 33. Абдуманнопов Дониёр.
Бош мураббий: Александр Хомяков

Огоҳлантириш: Абдурахмон Абдулхақов (54')

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика