Latest news

13:53Расман: Кожо Ўзбекистонга қайтди  1 13:53Аббос Ал Ҳасан: "Менимча, Ўзбекистон Япониядан кучлироқ"  2 13:26Жалолиддинов, Эркинов, Абдихолиқов — ортга қайтган легионерларни олдинда нима кутмоқда?  3 13:11"Барселона" ҳужумчиси бошқа клубга ўтди  1 12:51Уче Бриан Нвадике: "Ўзбекистон аввалгидан кучлироқ"  1 12:38"Атлетико" сафидаги ЖЧ ғолиби Каталонияга йўл олиши мумкин  0 12:13АПЛ клуби Шешко учун 80 млн евро тўлайди  1 11:55Муҳаннад Ал Яҳё: "Ўз майдонимизда U-23 Осиё кубоги бош совринини қўлга киритишни хоҳлаймиз"  0 11:31"Манчестер Сити" 22 ёшли ҳимоячи учун 57 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр  7 10:36Лунин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  2 10:19"Барселона" президенти: "Клуб ёзда бошқа футболчи олмайди"  9 09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  11 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  10 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчисига таклиф билан чиқди  3 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5

"Насаф" - октябрь ойининг энг кўп гол урган жамоаси! News

"Насаф" - октябрь ойининг энг кўп гол урган жамоаси!

Бугун жорий мавсумнинг октябрь ойидаги учрашувлари ўз якунига етди.
Олий лигада фаолият юритаётган жамоалар мазкур ойда тўрттадан учрашув ўтказишди. Турнир жадвалидаги пешқадамлардан “Бунёдкор” ва “Насаф” ҳар тўртала учрашувда ҳам ғалабага эришдилар. 

Олий лига жамоаларининг октябрь ойида энг кўп гол урган жамоаси “Насаф” бўлди. Улар рақиблари дарвозасини 16 марта ишғол қилдилар.

Октябрь ойида “Насаф” жамоаси 3 учрашувда йирик ҳисобда ғалабага эришди, қуйида бўлиб ўтган учрашувларнинг натижаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

04.10.2013 й. ЎзПФЛ 21-тур.
«Насаф» (Қарши) – «Нефтчи» (Фарғона) 2:0 (1:0).
Голлар:
И. Шомуродов (26), И. Юнусов (75).

18.10.2013 й. ЎзПФЛ 22-тур.
“Шўртан”(Ғузор) – “Насаф”(Қарши) 1:4 (0:1)
Голлар:
А. Алланиёзов (5, 87), А. Геворкян (74, 83), А. Ғуломхўжаев (90+1)

23.10.2013 й. ЎзПФЛ 23-тур.
"Насаф" (Қарши) - "Навбаҳор" (Наманган) 5:0 (2:0)
Голлар:
Илҳом Юнусов 22-1:0, 45-2:0, Артур Геворкян 78,80-4:0, Зоҳид Абдуллаев 83-5:0.

29.10.2013 й. ЎзПФЛ 24-тур
“Бухоро” (Бухоро) – “Насаф” (Қарши) 1:5 (0:2)
Голлар:
Азамат Алланиязов 21 - 0:1, Шухрат Муҳаммадиев 44 - 0:2, Артур Геворкян 70-0:3, Илҳом Шомуродов 81 – 0:4, Фаррух Сайфиев 87- 0:5, Воҳид Шодиев 90- 1:5.

Бўлиб ўтган учрашувларда “Насаф” жамоаси рақиблари дарвозасига жами 16та гол киритди. Ўз дарвозаларидан эса 2 марта тўп олиб чиқишди. Ушбу голларни қуйидаги ўйинчилар ўз ҳисобларига ёзиб қўйишди:

Артур Геворкян – 5та
Илҳом Юнусов - 3та
Азамат Алланиязов – 3та
Илҳом Шомуродов – 2та
Зоҳид Абдуллаев – 1та
Шуҳрат Муҳаммадиев - 1та
Фаррух Сайфиев - 1та

Кўриб турганингиздек жамоа сардори Артур Геворкян октябрь ойида жамоа тўпурарига айланди, шунингдек Артур Геворкян икки учрашувда, Илҳом Юнусов ва Азамат Алланиязовлар биттадан ўйинда, дубл ҳам қайд этишган. Жамоанинг жароҳатлар туфайли йўқотишларига қарамасдан шубҳасиз октябрь ойи “Насаф” учун сермаҳсул ой бўлди.

Олдинда икки ўйин қолди, навбатдаги турда яъни 3 ноябрь якшанба куни “Насаф” жамоаси ўз майдонида турнир жадвалининг якка пешқадами “Бунёдкор”ни ўз майдонида қабул қилади. Навбатдаги учрашув нафақат турнинг марказий учрашуви балки матч-реванш ҳам бўлиши турган гап. Чунки энди ўйин “Насаф”нинг ўз майдонида бўлади. “Аждарлар” мавсумнинг сўнгги турини сафарда “Олмалиқ” жамоасига қарши ўтказади.

Барча мухлислар номидан “Насаф” жамоасига қолган учрашувларда ҳам зафарлар тилаб қоламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика