Latest news

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  0 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  3 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  3 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  3 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

"Насаф", ОКМК ва "Навбаҳор" ОФКдан 60 минг доллардан олади... News

"Насаф", ОКМК ва "Навбаҳор" ОФКдан 60 минг доллардан олади...

Хабарингиз бор, бугун Осиё яшил майдонларида Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига старт берилади.

Ўзбек клубларидан учтаси ОЧЛдаги юришини бугун бошлайди. "Насаф", ОКМК ҳамда "Навбаҳор" меҳмонда тўп тепади.

ОФК мусобақада сафарда ўйнайдиган жамоаларга маълум миқдорда пул тўлаб беради. Демак, "Насаф" Иорданияга, ОКМК ва "Навбаҳор" Саудия Арабистонидаги сафар ўйини учун ОФКдан 60 минг доллардан пул олади.

ОКМК ва "Навбаҳор" гуруҳ босқичига чиқиш учун саралашнинг плей-оффида Қатарга бориб сафарда ўйнагани учун ОФКдан 40 минг доллардан пул олган.


ОФК сафар ўйинлари учун жамоаларга тўлаб берадиган пул:

- Саралашнинг ўтиш босқичи: 40 минг доллар;

- Саралашнинг плей-офф босқичи: 40 минг;

- Гуруҳ босқичи: 60 минг;

- Нимчорак финал: 60 минг;

- Чорак финал: 60 минг;

- Ярим финал: 60 минг;

- Финал: 120 минг доллар.


ОФК гуруҳ босқичи, нимчорак финал, чорак финал ва ярим финалдаги ҳар бир ўйин учун клубларга тўлаб берадиган сумма:

- Ғалаба қозонган жамоага: 50 минг доллар;

- Дуранг учун ҳар бир жамоага: 10 мингдан.


ОФК плей-оффнинг ҳар бир босқичи учун клубларга тўлаб берадиган сумма:

- Нимчорак финалга чиққан жамоаларга: 100 минг доллардан;

- Чорак финалга чиққан жамоаларга: 150 мингдан;

- Ярим финалга чиққан жамоаларга: 250 минг доллардан.


ОФК ОЧЛ ғолибига 4 млн доллар, вице-чемпион жамоага эса 2 млн доллар пул тўлаб беради.

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика