Latest news

02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  0 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  0 00:46Серлот, Хвича ва бошқалар: ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 00:19Престианни тан олди  10 23:51"Машъал" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:36"Бухоро" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:22"Андижон" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  9 23:08"Динамо" янги футболчиларини таништирди  4 22:52Эрон. "Трактор" кичик ҳисобда ғалабага эришди, Ҳамробеков...  0 22:20ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 22:00"Металлург" "Шўртан" футболчисини таркибига қўшиб олди  1 21:46"Пахтакор"нинг янги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  2 21:32Виктор Фонт: "Лапорта "Барселона"ни "Реал" бўлишини истади"  7 21:10Мартин Демичелис ЛаЛига жамоасини бошқариши мумкин  0

"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди? News

"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?

Суперлига пешқадами ҳамда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Насаф" бу мавсум ўз кучини Элит Осиё чемпионлар Лигасида синаб кўради.

Элит ОЧЛда Ўзбекистон учун битта жой ажратилган бўлиб, унда фақат чемпион иштирок этади. Ўзбекистон Кубоги соҳиби "Андижон" эса Осиё чемпионлар Лигаси 2 мусобақасида қатнашади.

Бугунги кнга келиб Элит ОЧЛда ўйнайдиган барча жамоалар номи маълум бўлиб улгурди. ОФК клубларга квота ажратаётганда Саудия Арабистони билан БААга учтадан жой берган. Қатар 2+1 кўринишдаги квотага эга бўлган. Яъни, +1 жамоа ўз омадини ўтиш ўйинида синаб кўради. Эронга 1+1 берилган бўлиб, Ўзбекистон ва Ироқ биттадан ўринга эга бўлган.




Ўтган йил бўлгани каби бу мавсум ҳам Элит ОЧЛда Ғарб минтақасида 12та, Шарқ минтақасида ҳам 12та клуб қатнашади. Саудиянинг "Ал Аҳли" клуби Элитнинг амалдаги ғолиби ҳамда БААнинг "Шаржа" клуби ОЧЛ 2нинг амалдаги чемпиони сифатида тўғридан тўғри Элитда қатнашади.

Иштирокчи жамоалар:

1. Саудия Арабистони - "Ал Аҳли" (Элит ОЧЛ ғолиби), "Ал Иттиҳод" (Саудия Про лигаси чемпиони), "Ал Ҳилол" (Саудия Про лигаси вице-чемпиони).
2. БАА - "Шабаб Ал Аҳли" (БАА Про лига чемпиони), "Шаржа" (ОЧЛ 2 ғолиби/БАА Про лига 2-ўрин соҳиби), "Ал Ваҳда" (БАА Про лига 3-ўрин соҳиби).
3. Қатар - "Ал Садд" (Қатар Юлдузлар лигаси чемпиони), "Ал Гарафа" (Қатар Амир Кубоги соҳиби).
4. Эрон - "Трактор" (Эрон Про лига чемпиони).
5. Ўзбекистон - "Насаф" (Суперлига чемпиони).
6. Ироқ - "Ал Шорта" (Ироқ Юлдузлар лигаси чемпиони).




Шунингек, 12-жамоа номи "Ал Дуҳайл" - "Сепахон" ўртасида бўлиб ўтадиган ўтиш ўйинидан сўнг маълум бўлади. Мазкур баҳс 12 август куни Доҳадаги "Абдуллоҳ бин Халифа" стадионида бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган, аммо Эрон ва Қатар ўртасидаги сиёсий вазият туфайли учрашув бошқа жойга кўчирилиши мумкин.

Ўтиш ўйини битта учрашувдан иборат бўлади ва ютган жамоа ОЧЛ Элитнинг 12-иштирокчисига айланади. 15 август куни асосий мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Қуръа форматига кўра, жамоалар гуруҳга ажратилмайди. Ҳар бир клуб ўз рақиблари билан уйда ва меҳмонда тўрттадан жами 8та ўйин ўтказади.

ОЧЛ Элит 1-тур учрашувлари 15-16 сентябрга белгиланган. Биринчи босқич якунига етгач, нимчорак финал баҳслари уй-меҳмон тарзида иккита учрашувдан иборат бўлади. Чорак финалдан бошлаб то финалга қадар барча ўйинлар худди ўтган мавсумдаги каби Саудия Арабистонида ташкил этилади.

Х.Холиқов.

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика