"Насаф" "Нефтчи"ни мағлуб этди
11 jan 2017 22:06
News
"Насаф" "Нефтчи"ни мағлуб этди
Бугун Рўзиқул Бердиев шогирдлари дастлаб Кипрнинг АЕЛ жамоаси билан куч синашишди ва Шаҳбоз Эркиновнинг ягона голи эвазига ғалабага эришгани ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берганди.
Куннинг иккинчи яримида "аждарлар" Озарбойжоннинг "Нефтчи" клуби билан ўйнашди.
Ушбу баҳсни "Насаф" жамоаси асосий таркибда ўтказди.
"Насаф": Элдорбек Суюнов, Нажмиддин Нормуродов, Шерзод Аъзамов, Акмал Шораҳмедов, Шароф Муҳитдинов, Одилжон Ҳамробеков, Азиз Ғаниев, Дониёр Нарзуллаев, Баҳром Абдурахимов, Драган Черан, Бобир Абдихолиқов.
Ўйиндаги ягона киритилган голга захирадан майдонга Фарруҳ Сайфиев муаллифлик қилди.
Шу тариқа "Насаф" ҳар иккала назорат учрашувида ҳам ғалаба қозонди. Жамоа сафига янги келиб қўшилган Акмал Шораҳмедов эса "аждарлар" таркибидаги ўзининг илк норасмий ўйинини ўтказди.
"Насаф" жамоаси Анталиядаги йиғин давомида яна тўртта назорат учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган.
15.01.2017 (шанба)
“Насаф” (Ўзбекистон) – “Ботошани” (Руминия)
16.01.2017 (якшанба)
“Насаф” (Ўзбекистон) – “Сумгаит” (Озарбайжон)
18.01.2017 (чоршанба)
“Насаф” (Ўзбекистон) – “Карпати” (Украина)
20.01.2017 (жума)
“Насаф” (Ўзбекистон) – “Шахтёр” (Қозоғистон)
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Comments