Latest news

17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  1 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  5 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  2 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  7 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  0 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  0 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  2 14:29Расман: "Реал" Анчелотти кетаётганини эълон қилди  19 14:17Ўзбекистонлик ҳакам аёллар футболи бўйича ОЧЛ финалида ишлайди  0 13:59Саудия Арабистони клуби Осимхен билан музокаралар олиб бормоқда  1 13:32"Интер" МЮ ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 13:03"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер бюджети қисқартирилди  8 12:36Рафинья: "Умид қиламанки, мухлисларни хурсанд қилишда давом этаман"  15 12:08Артета "Арсенал"нинг амбициялари ҳақида гапирди  1

"Насаф" мураббийи "Манчестер Сити"даги ҳамкасби билан Польшада бирга ишлайди ФОТО News

"Насаф" мураббийи "Манчестер Сити"даги ҳамкасби билан Польшада бирга ишлайди ФОТО

"Насаф"нинг дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков Польшага расмий таклиф билан жўнаб кетгани ҳақида хабар бергандик.

Польшанинг Барвице шаҳрида ёш дарвозабонлар учун ўтказилаётган ўқув-йиғин семинарида Денис Иванков мураббий-йўриқчи (инструктор) сифатида иштирок этмоқда. "Насаф" мураббийи Иванков билан биргаликда у ерда Англиянинг "Болтон" ва "Манчестер Сити" жамоаси дарвозабонлар мураббийи ва польшалик мураббийлар йўриқчи сифатида қатнашишмоқда.

Денис Иванков у ерда юқорида тилга олинган ҳамкасблари билан ўзларининг машғулот дастурларидан намуна кўрсатишмоқда.

Европа, Россия, Украина, Беларус ва АҚШдан ташриф буюрган юзга яқин ёш дарвозабонларни Денис Иванков ўзининг махсус машғулот дастури бўйича шуғуллантирмоқда ва дарвозабонлар мураббийларига маҳорат дарсини (мастер-класс) ўтамоқда. Ушбу ўқув-йиғини 1 ҳафта давом этади.

Польшанинг Барвице шаҳридаги "GOALKEEPER" номли дарвозабонлар мактаби европада дарвозабонларни тайёрлайдиган энг яхши академия ҳисобланади. "Насаф"да фаолият юритаётган Денис Иванковни эса ушбу академия раҳбари Сергей Шиповскийни шахсан ўзи таклиф этган.

Қайд этиш керакки, Денис Иванков аввалига "Машъал" ва 2013 йилдан бошлаб "Насаф"да фаолият юритиб келмоқда. Ушбу давр мобайниа Иванков бир қатор терма жамоага номзод киперларни тарбиялашга муваффақ бўлди.

Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" дарвозабони саналган Элдорбек Суюнов, "Машъал"да порлаган, "Насаф"да ўйнаётган Санжар Қувватов, "Қўқон-1912" дарвозасини ажойиб тарзда қўриқлаётган Ўткир Юсупов ҳам айнан Денис Иванков кашф этиб берган иқтидорли дарвозабонлар ҳисобланади.

Шунингдек, ҳозирда Ўзбекистон ёшлар ва олимпия терма жамоаларига номзод бўлган "Насаф"нинг иқтидорли ёш посбони Умид Эргашев ҳам Денис Иванковнинг топилмаси саналади. Юқоридаги барча дарвозабонлар терма жамоа дарвозабонлари ва номзод киперлар саналишади.

Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика