Latest news

01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  6 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  7 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  10 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  9 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  51 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

"Насаф" мураббийи: “Келгуси мавсумдаги режаларимиз ҳақида кейинроқ батафсил гаплашамиз” News

"Насаф" мураббийи: “Келгуси мавсумдаги режаларимиз ҳақида кейинроқ батафсил гаплашамиз”

Ёшлар лигасининг 32-тур доирасидаги “Сўғдиёна” – “Насаф” учрашуви якунига етгач, мезбонлар устози Зафар Холмуродовдан мавсум ҳақидаги фикрларини сўрадик.

- Аввало шуни таъкидламоқчиманки, бу йилги мавсум биз учун осон кечмади. Шунга қарамасдан йигитлар бор кучларини беришиб, муносиб ўйин кўрсатишга ҳаракат қилишди. Албатта “Насаф” ўринбосарлар жамоаси олдига қўйилган асосий вазифа бу – асосий таркибимизга ўйинчилар тайёрлаб бериш ҳисобланади. Агар ўринбосарлар таркибидан бир икки нафар ўйинчимиз асосий таркибдан муқим жой эгалласа бу биз учун ижобий баҳо саналади. Бу борада жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул ака Бердиев билан доимо ҳам фикр ва ҳамжиҳатлик билан иш олиб борамиз. У киши ўзининг ёрдами ва маслаҳатларини биздан аямайди. Эътибор берсангиз, Рўзиқул Саъдуллаевич ёшларимизнинг ҳар бир ўйинини диққат билан кузатиб боради. Чунки, “Насаф”да доимо ёшларга катта эътибор қаратилади ва жамоа таркиби ҳам ушбу футболчилар билан тўлдириб борилади.

Бу йил ёшларимиз таркибида мунтазам тўп тепган Дилшод Саитов, Шерзод Темиров, Худоёрхон Сагдуллаев, Ойбек Бозоров, Шерзод Насруллаев, Акмал Мозговой ва бошқалар асосий таркибимизда майдонга туша бошлашди. Булардан баъзилари эса асосий таркибимиздан аллақачон ўз ўрнини эгаллаб бўлишди. Биз бу натижалардан жуда мамнунмиз. Бу футболчиларимиздан ташқари ҳам шундай давогар футболчиларимиз бор.

Бундан ташқари бизни яна бир жиҳат қувонтирадики, юқорида тилга олган футболчиларимиз ҳаттоки мамлакатимизнинг олимпия терма жамоаси таркибида майдонга туша бошлашди. Албатта ёшларимиз бу ишончни оқлашда давом этишлари ва ўз устиларида кўпроқ ишлашлари керак бўлади. Чунки, бундай шараф ҳар қандай футболчига ҳам насиб қилавермайди.

Келгуси режалар? Келгуси мавсумдаги режаларимиз албатта катта, келинг бу ҳақда кейинроқ батафсил гаплашамиз, - деди Зафар Зарипович.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика