Latest news

12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  1 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  3 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  5 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  6 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  19 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  11 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  1 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  13 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  5

"Насаф" мураббийи ишдан кетди News

"Насаф" мураббийи ишдан кетди

Қаршининг "Насаф" клуби дарвозабонлар мураббийи Михаил Наумов клубдан кетди.

Собиқ посбон, бугунги кунда дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаб келаётган Михаил Наумов Суперлиганинг 9-тури доирасида Қўқонда ўтган "Қўқон-1912"га қарши баҳс қайдномасидан ўрин олгани йўқ. 



Унинг нима учун ишдан кетгани ҳозирча маълум эмас. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Наумов бош мураббий Рўзиқул Бердиев билан келишмовчилик туфайли клубдан кетган.

"Қўқон-1912" билан ўйин вақтида дарвозабонлар мураббийисиз қолган "Насаф" мураббийлари биринчи голда хатога йўл қўйган Машҳуржон Муҳаммаджонов ўрнига Абдувоҳид Неъматовни туширишди. Неъматов майдонга тушгач Муҳаммаджоновдан кам бўлмаган хато қилди ва қўқонликлар иккинчи голни уришди. "Насаф" клуби дарвозабонлари 2020 йилги Coca Cola Суперлигасида 9та турда 9 бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишди. "Аждалар" кам гол ўтказиб юбориш бўйича чемпионатда тўртинчи ўринда боришмоқда.


Маълумот учун, "Насаф" клуби расмий сайти шу йилнинг 1 январь санасида Михаил Наумовни туғилган куни билан табриклаган. Бироқ сайтдаги мураббийлар бўлимида Наумов ҳақидаги барча маълумотлар олиб ташланган.

Rating: -15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика