Latest news

20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0

"Насаф" Муборакда ҳам гол ўтказмасдан ғалаба қозониш сериясини давом эттира оладими? News

"Насаф" Муборакда ҳам гол ўтказмасдан ғалаба қозониш сериясини давом эттира оладими?

Бугун олий лиганинг 26-туридан ўрин олган бешта учрашув ўтказилади. Шулардан бири Муборак шаҳрида "Машъал" ва "Насаф" клублари ўртасида бўлиб ўтади.

16:00 - “Машъал” (Муборак) – “Насаф” (Қарши)

Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), Ҳ. Шодмонов (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Ф. Норсафаров (Қарши).

Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).

ПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров. 

Демак, бугун Муборак шаҳридаги Баҳром Вафоев номли стадионда воҳа дербиси кузатилади. Турнир жадвалининг 8-поғонасида бораётган "Машъал" иккинчи ўрин учун курашаётган "Насаф"га қарши баҳс олиб боради. 

Иккинчи даврада ҳозирча тўртта ғалабага эришган "Машъал" охирги турларни яхши ўтказа олмади. Жамоа сафрада "Қўқон-1912"ни мағлуб этиб қайтганидан бери кейинги тўртта учрашувда ғолиб чиқмади. "Машъал" ўз майдонида икки бор дуранг ўйнаган бўлса, сафардаги иккита беллашувда ютқазиб қўйди. 

Биласизми? "Машъал" ўз майдонида "Сўғдиёна" ва "Бухоро" билан дуранг қайд этди. Бу жамоа охирги марта 20-турда Муборакда зафар қучган ва ўшанда "газчилар" "Навбаҳор"дан 2:1 ҳисобида устун келишган. 

Факт: "Насаф"га қарши Қаршидаги беллашувда муборакликлар 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйишган. Ўтган йил Муборакда кечган учрашувда эса "Машъал" рақибини 1:0 ҳисобида мағлуб этган. 

"Насаф" ҳақида тўхталадиган бўлсак, бу жамоа иккинчи ўрин курашмоқда. Чемпионликка имконият йўқлиги бор гап, чунки буёғига "Локомотив" пешқадамликни асло топшириб қўймаса керак. Лекин "Насаф" иккинчи ўринни оладиган бўлса, бу ҳам қаршиликлар учун катта ютуқ бўлади. "Насаф" олдида бир қатор муҳим ўйинлар турибди ва шулардан бири бугун ўтказилади. 

Биласизми? "Насаф" иккинчи даврада жуда чиройли ўйин намойиш этмоқда. Буни мураббий ва мутахассислар ҳам бот-бот таъкидлашяпти. "Насаф" охирги еттита ўйинни гол ўтказмасдан ўз фойдасига ҳал этди ва буни жудаям яхши кўрсаткич деса бўлади. 

Факт: "Насаф" ўз майдонида "Бунёдкор"га мағлуб бўлганидан бери кейинги баҳсларнинг ҳаммасини ғалаба билан якунлади. Бундан ташқари, жамоа охирги иккита ўйинида бир хил 3:0 ҳисобида ғалабага эришди. "Нефтчи" - "Насаф" 0:3, "Насаф" - "Динамо" 3:0. 

Агар бугун "Машъал" ғалаба қозонса ёки гол уришнинг уддасидан чиқса, "Насаф"нинг кетма-кет еттита ўйинлик сериясига барҳам беради.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика