Latest news

02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  0 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  0 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  3 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  8 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  7 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  4 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  9 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  19 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  40 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  7

"Насаф": Мақсуд Каримовни табриклаймиз! News

"Насаф": Мақсуд Каримовни табриклаймиз!

Бугун "Насаф" жамоасининг моҳир ҳимоячиси, кўп йиллардан буён жамоамиз шарафини ҳимоя қилиб келаётган содиқ футболчиларидан бири - Мақсуд Каримовнинг туғилган куни.

Мақсуд Каримов 2008 йилда "Насаф"нинг асосий таркибида илк марта майдонга тушган. Хоразмликларга хос меҳнатдан қўрқмайдиган, ўз устида тинмай ишлайдиган Макс “Насаф” жамоасида ўз ўрнига эга бўлди, мураббийлар ишончини қозонди.

"Насаф"нинг эришган ютуқларда Мақсуднинг ҳам салмоқли ҳиссаси бор. Ушбу футболчимиз ўзининг садоқатли меҳнати билан ва мазмунли ўйинлари билан футбол ишқибозларининг эътирофига сазовор бўлиб келмоқда.

Футболда кам баҳоланиб, кўп меҳнат ва маъсулият талаб этадиган ҳимоячиликни танлаган  Мақсуд Каримов "Насаф"да фаолият юритиб, кам бўлмади. Уни "Насаф" футбол клуби жамоаси чуқур ҳурмат қилади. У доимо мухлислар ардоғида.

Мана шундай севимли ўйинчимизнинг бугунги таваллуд айёми билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ва ходимлари ҳамда барча мухлислари номидан самимий табриклаймиз. Мақсудга мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Тилагимиз турмуш ўртоғи билан вояга етказаётган фарзандларини камолини, бахтини кўриб юриш насиб этсин.

Ўйлаймизки, у келгусида ҳам жамоамиз ютуқларига муносиб ҳиссасини қўшаверади.   

Мақсуджон, туғилган кунингиз қутлуғ бўлсин!

"Насаф" ПФК жамоаси

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика