Latest news

17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  2 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  0 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  6 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  5 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  6 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  1 16:05Роналду "Ал-Насср"да қолишини тасдиқлади  5 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   11 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  10 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  21 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  10 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  4 13:35"Терма жамоа учун оёғим синишига ҳам тайёрман". Роналду — Миллатлар лигаси финалидаги жароҳати ҳақида  1 13:13Суперлигадаги навбатдаги истеъфо. Никола Лазаревич "Қизилқум"дан кетди  5

"Насаф" лагеридан дараклар News

"Насаф" лагеридан дараклар

Айни пайтда қишки таътилни ўтказаётган клуб йил сўнггида йиғилмаслиги маълум бўлди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар қилди.

"Насаф" клуби қароргоҳида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани ва жамоанинг аксарият футболчилари миллий ҳамда олимпия терма жамоаларига жалб этилгани боис дастлабки йиғин январга қолдирилди.

Айни пайтда жамоани расман бир нафар футболчи тарк этган. Бу "Насаф"нинг кўп йиллик фидоий футболчиси Мақсуд Каримов. Ўтган мавсум сўнггида футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилган ҳимоячидан бошқа ҳеч ким клубни расман тарк этгани йўқ.

Куни кеча жамоа ҳимоячи Умар Эшмуродов билан ўртадаги битимни узайтиришга муваффақ бўлган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар қилганди.

Жамоанинг келгуси режалари ва мақсадларини раҳбарият томонидан янги йилда ҳал этилади. Ҳозирча мураббийлар штабидаги мутахассислар, хусусан жамоа устози Рўзиқул Бердиевнинг клуб билан тузган шартномалари тугаган.

Катта эҳтимол билан ўртадаги битим янги йилда яна узайтирилади. Рўзиқул Бердиев "Насаф"да қолишга қарши эмас. Кўп нарса жамоанинг келаси мавсумдаги мақсад ва вазифаларига боғлиқ. Клуб бир неча нафар иқтидорли ва етакчи футболчиларига келаётган таклифларни кўриб чиқадими ёки футболчилари жамоада сақлаб қоладими, бу ҳам янги йилда ҳал этилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" жамоаси 3 январдан эътиборан клубнинг Қаршидаги қароргоҳида йиғилади ва  тайёргарликни бошлайди. Февраль ойида эса жамоа Туркияда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиши режалаштирилган.

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика