Latest news

03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  17 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  2 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  7 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  3 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  0 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  2 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  162 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  45 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  6 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4

"Насаф" икки нафар футболчига жиддий қизиқмоқда, лекин... News

"Насаф" икки нафар футболчига жиддий қизиқмоқда, лекин...

Қаршининг "Насаф" жамоаси ўз таркибини кучайтириш мақсадида ҳужумчи ва таянч ярим ҳимоячиси қидирмоқда.

Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамовнинг маълум қилишича, Рўзиқул Бердиев ўз жамоасида "Машъал"нинг икки нафар футболчиси Ҳумоюн Муртазоев ҳамда Сардор Абдураимовни кўрмоқчи.

Бу борада "Насаф" "Машъал"га расман таклиф билан ҳам чиққан. Лекин "газчилар" ўз футболчиларини "Насаф"га қўйиб юборишмоқчи эмас.

Рўзиқул Бердиев таянч ярим ҳимоясидаги рақобатни Сардор Абдураимов билан кучайтиришни истамоқда. Шунингдек, "Насаф" ҳужум чизиғидаги танқисликни Ҳумоюн Муртазоев билан тўлдирмоқчи.

Қайд этиб ўтиш жоиз, бунга қадар чап қанот ҳимоясидаги муаммо собиқ футболчи Сайдулло Раҳматовни ортга қайтариш билан бартараф этилганди. Бердиев айтиб ўтган яна иккита чизиққа эса ҳозирча футболчилар келгани йўқ.

"Насаф"нинг "Машъал" билан олиб борган дастлабки музокаралари муваффақиятсиз якунланган. "Аждарлар" бу икки футболчи бўйича яна қайтадан таклиф билан мурожаат қилишмоқчи. "Машъал" эса Муртазоев ва Абдураимовни Про-лигада ўйнатмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичидаги дастлабки турни 13 февраль куни Теҳронда "Персеполис"га қарши ўтказади.

Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика