Latest news

21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  0 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  10 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  0 19:37Садриддин Абдуллаев: "Локомотив" — янги жамоа. Ичимдаги "футболчи" ҳиссини енгиб ўта олдим"  1 19:11Сэр Жим Рэтклифф ўз баёноти юзасидан изоҳ берди  0 18:49"Пахтакор" Украина жамоасига мағлуб бўлди  22 18:28Мураббий янги, лекин муаммолар эскилигича қолмоқда  11 18:02САфарда ОКМК ўйинида. Нодир Абдураззоқов ва Миржамол Қосимов "Ротор" билан баҳсдан кейин нимлар дейишди?   1 18:00Деку: "Мен "Барселона"га Лапортанинг қайта қуриш ҳақидаги лойиҳасига ишониб келганман"  2 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва "Челси" "Борнмут" ҳужумчисини кузатмоқда  1 17:07Темурхўжа Абдухолиқов: "Ёши ўтиб қолди дейишмоқда, аммо..."  0 16:44Рэтклифф туфайли бутун дунё яна МЮ ҳақида гапира бошлади. Adidas ҳам оёққа турди  4 16:17Расман: "Машъал" шимолий македониялик форвард билан шартнома тузди  1 15:55САфарда "Локомотив" меҳмони. Темурхўжа Абдухолиқов ва Садриддин Абдуллаевдан интервью  0

"Насаф" ҳимоячиси Алибек Давронов қаерда?! News

"Насаф" ҳимоячиси Алибек Давронов қаерда?!

Бугун Суперлигада 13-тур беллашувларига старт берилади.

Чемпионлик учун жиддий кураш олиб бораётган жамоалардан бири "Насаф" таркибида 2 турдан бери марказий ҳимоячи Алибек Давронов кўриниш бермаяпти. 21 ёшли футболчи охирги марта 10-тур доирасида "Локомотив"га қарши кечган Қаршидаги ўйин (3:0)ни тўлиқ ўтказган эди. Шундан кейин "Сўғдиёна" (0:1) ва "Нефтчи" (1:0)га қарши беллашувларда қайдномадан ҳам ўрин олмади.

Хўш, Давронов қаерда? "Championat.asia" олган маълумотларга кўра, Алибек шу кунларда Туркияда бўлиб турибди. Футболчи U-23 Осиё кубоги олдидан ҳам тўпиғидан жароҳат олган эди. Бугун Туркияда унинг жароҳатига сўнгги ташхис қўйилиши кутилмоқда. Айнан бугунги ташхисларга қараб ҳимоячининг яқин тақдири маълум бўлади. Алибекнинг Тимур Кападзе бошчилигидаги U-23 терма жамоамиз билан Париж олимпиадасида иштирок этиш ёки этмаслиги ҳам айнан Туркиядаги тиббий текширувлардан кейин маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Алибек Давронов жорий мавсум жароҳатлар сабаб Суперлигада бор йўғи 6та ўйин (1та гол) ўтказди, ОЧЛда эса 3та учрашувда майдонга тушди.


Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> СУПЕРЛИГА

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика