Latest news

09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  2 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  2 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  11 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  0 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  3 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1 06:25Бундеслига. "Байер" - "Штутгарт" 2:2   0 06:20Бундеслига. "Лейпциг" - "Боруссия Д" 4:1   0

"Насаф" футболчисига айланган Суҳроб Нуруллоев: "Суперкубокни ютишга бўлган ишонч юқори даражада" News

"Насаф" футболчисига айланган Суҳроб Нуруллоев: "Суперкубокни ютишга бўлган ишонч юқори даражада"

Қишки трансферлар мавсумида "Насаф" жамоаси таркибига келиб қўшилган Суҳроб Нуруллоев Ўзбекистон Суперкубогидан аввал сайтмизга ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Қонуний жиҳатдан "Пахтакор"га тегишли эдим. Клуб билан ўзаро келишган ҳолда шартномамни бекор қилдим ва ҳеч қанча ўйламасдан "Насаф" жамоасига келиб қўшилдим. Мени бу ерда яхши кутиб олишди. 

Жамоага келишимда Рўзиқул Бердиевнинг ҳам ҳиссаси жуда катта. "Насаф"да ички муҳит аъло даражада. Яхши жамоа шаклланган, дея оламан. Шу сабабли ҳам турли ёшдаги терма жамоаларга кўплаб футболчилар етказиб берилади. Ёш ижрочиларга эътибор юқори эканлиги боис ҳар мавсум янги футболчилар етишиб чиқади. 

Ўзбекистон Суперкубогига тайёрмиз. Эртага фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Тўғри, жамоани етакчи футболчилар тарк этишди. Лекин биз бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Янада кучлироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз. Жамоада бош совринни ютишга бўлган ишонч ва иштиёқ юқори даражада", - дейди Нуруллоев.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубоги эртага 16:00да старт олади. Учрашувни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика