Latest news

00:29МЛС кубоги финали. Месси, Суарес, Бускетс, Де Пауль ва Альбаси бор “Интер Майами” “Ванкувер”га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  3 00:18"Атлетик" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  35 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  25 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  28 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2

"Насаф" футболчисига айланган Суҳроб Нуруллоев: "Суперкубокни ютишга бўлган ишонч юқори даражада" News

"Насаф" футболчисига айланган Суҳроб Нуруллоев: "Суперкубокни ютишга бўлган ишонч юқори даражада"

Қишки трансферлар мавсумида "Насаф" жамоаси таркибига келиб қўшилган Суҳроб Нуруллоев Ўзбекистон Суперкубогидан аввал сайтмизга ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Қонуний жиҳатдан "Пахтакор"га тегишли эдим. Клуб билан ўзаро келишган ҳолда шартномамни бекор қилдим ва ҳеч қанча ўйламасдан "Насаф" жамоасига келиб қўшилдим. Мени бу ерда яхши кутиб олишди. 

Жамоага келишимда Рўзиқул Бердиевнинг ҳам ҳиссаси жуда катта. "Насаф"да ички муҳит аъло даражада. Яхши жамоа шаклланган, дея оламан. Шу сабабли ҳам турли ёшдаги терма жамоаларга кўплаб футболчилар етказиб берилади. Ёш ижрочиларга эътибор юқори эканлиги боис ҳар мавсум янги футболчилар етишиб чиқади. 

Ўзбекистон Суперкубогига тайёрмиз. Эртага фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Тўғри, жамоани етакчи футболчилар тарк этишди. Лекин биз бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Янада кучлироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз. Жамоада бош совринни ютишга бўлган ишонч ва иштиёқ юқори даражада", - дейди Нуруллоев.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубоги эртага 16:00да старт олади. Учрашувни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика