Latest news

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  0 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   2 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  167 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  53 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  9 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

“Насаф” эртага Анталиядаги илк назорат учрашувини ўтказади News

“Насаф” эртага Анталиядаги илк назорат учрашувини ўтказади

Tags :  Насаф
Аввал хабар қилганимиздек, "Насаф" шу кунларда Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсум тайёргарликларини давом эттирмоқда.

Туркияда об-ҳавонинг ноқулайлиги туфайли, жамоа Анталия шаҳрига мўлжалдагидан бироз кечикиб борди ва кечадан машғулотларга киришди.
 
Футболчиларнинг кайфияти аъло даражада, сафга яқинда қўшилган Акмал Шораҳмедов ҳам машғулотларда иштирок этмоқда. Ҳозирча жамоа таркибида янги келган ўйинчилар йўқ. Агар мураббийлар янги футболчини кўрикдан ўтказишга таклиф этадиган бўлишса, бу ҳақда хабар берамиз.
 
“Насаф” эртага Анталиядаги биринчи ўртоқлик учрашувини ўтказади. Жамоанинг спарринг рақиби Кипр олий лигаси (А дивизион) вакили “Лимасол” клуби бўлади. Учрашув жамоа жойлашган “Kameliya World” меҳмонхонасининг футбол майдонида бўлиб ўтади.  
 
"Насаф" навбатдаги назорат учрашувни Озарбайжоннинг топ клуби, саккиз карра мамлакат чемпиони - “Нефтчи” клуби билан бўлади. Ушбу назорат учрашуви 11 январь куни “Bellis Deluxe” меҳмонхонасининг футбол майдонида бўлиб ўтади. Учрашув бошланиши бизнинг вақт билан соат 17:00га белгиланган.
 

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика