Latest news

02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  12 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  1 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  8 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  1 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  3 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  29 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  40

"Насаф" эртага 10 нафар асосий футболчисиз янги мавсумга тайёргарликни бошлайди News

"Насаф" эртага 10 нафар асосий футболчисиз янги мавсумга тайёргарликни бошлайди

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" клуби 2018 йилги мавсумда Суперлигада 7-ўринни эгаллади.

"Аждарлар" эртага, 18 декабрь куни 2020 йилги мавсумга тайёргарликни бошлашади. Янги йил байрамига қадар давом этадиган бу йиғинда жамоанинг 10 нафар асосий футболчиси иштирок эта олмайди. Сабаби Абдувоҳид Неъматов, Машҳуржон Муҳаммаджонов, Дилшод Саитов, Ҳусниддин Алиқулов, Шерзод Насруллаев, Ислом Кенжабоев, Шароф Муҳитдинов, Азизжон Ғаниев, Ойбек Бозоров ва Бобир Абдихолиқов Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафида Дубайга учиб кетишган.
Умуман олганда бу 10 футболчи тахминан январь ойи охирига қадар "Насаф" ихтиёрида бўлишмайди. Сабаби терма жамоамиз 8-26 январь оралиғида Таиландда ўтадиган U-23 Осиё чемпионатида иштирок этади.

Бир неча кун аввал "Насаф" клуби бош директори Сергей Кучеренко championat.asia сайтига беган интервьюси чоғида жамоанинг эгаллаган ўрнидан қониқмаганини таъкидлаган ҳамда ўз ўрнида раҳбарият Рўзиқул Бердиевга ишонишини ва унинг клубда қолишини хоҳлашини маълум қилганди.


Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика