Latest news

13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  1 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  1 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  8 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  12 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  2 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  16 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  1 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  2 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  5 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  6 02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  5

"Насаф" четлатилди News

"Насаф" четлатилди

Соҳил футболида мамлакат чемпионати старт олди.

Бундан ўн йилларча олдин Ўзбекистонда соҳил футболига тамал тоши қўйилганди. Одатда денгиз ёки океан қирғоқларида, табиий шароитда ўтказиладиган футболнинг бу тури мамлакатимизда катта сув соҳилида бўлмаса-да, кичик, сунъий кўл бўйида – “Геолог” спорт мажмуаси ҳудудидаги чўмилиш ҳавзаси ёнгинасида, “Шўртангазкимё” мажмуасининг ўша йиллардаги спортсевар раҳбарлари ташаббуси билан ихчамгина соҳил футболи майдончаси барпо этилди. Қисқа муддатда у ерда мамлакат миқёсидаги мусобақалар ўтказила бошланди. Аёллар ва эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги турнирлари катта тайёргарлик билан ташкиллаштирилар, унда Республика бўйича ўндан зиёд жамоа иштирок этарди. Бу ташаббус беш-олти йил давом эттирилди. Нима бўлдию, барчаси барҳам топди.

Орадан яна беш йил ўтиб, қачонки Ўзбекистон футболи ассоциациясида ислоҳотлар бошлангач, бу йил мазкур спорт тури яна “нафас” ола бошлади. Ёдингизда бўлса, бундан бир ой муқаддам мазкур майдонда Ўзбекистон Кубоги мусобақаси ўтказилган, ўн иккита жамоа иштирок этган расмий турнирда Бухоронинг “Когон” жамоаси бош соврин соҳиби бўлганди. Мана, энди навбат мамлакат чемпионатига келди.

Кубок ўйинларида уч вилоятдан жами ўн иккита жамоа қатнашганди, бу галги баҳсларда эса тўрт вилоят вакилларидан иборат ўн тўртта жамоа ғолиблик учун кураш олиб боряпти.

Булар, “А” гуруҳи – “Адолат” (Қашқадарё вилоят хавфсизлик хизмати ходимлари);
“Машъал” (Про-лигадаги “Машъал” футбол академияси мураббийлари);
“Бинокор” (Қашқадарё биринчилиги иштирокчиси);
“Ҳуқуқ” (Қашқадарё вилоят прокуратураси ходимлари).
“В” гуруҳи – “Олимпия” (Жиззах вилояти олимпия захиралари коллежи мураббий ва тарбияланувчилари);
“Олимпия” (Қарши спорт захиралари коллежи мураббийлари);
“Локомотив” (Қаршидаги шу номдаги спорт клуби);
“Насаф” (Суперлигадаги “Насаф” футбол академияси мураббийлари).
“С” гуруҳи – “Когон-2” (Бухоро вилояти Когон шаҳридаги футбол мактаби тарбияланувчилари);
“Нишон” (шу туманнинг вилоят биринчилиги қатнашчиси);
“Косон” (шу туманнинг вилоят биринчилиги иштирокчиси);
“D” гуруҳи – “Самарқанд” (Самарқанд вилоят биринчилигида иштирок этаётган жамоалар мураббийлари терма жамоаси);
ИБЎСМ (Қаршидаги ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийлари);
“Оқ олтин” (Ғузор тумани вилоят биринчилиги иштирокчиси).



Кеча старт олган чемпионатда қуйидаги натижалар қайд этилди:
“Адолат” – “Ҳуқуқ” – 3:1
“Машъал” – Бинокор” – 2:3
“Жиззах” – “Насаф” ...
“Олимпия” (Қарши) – “Локомотив” – 4:1
“Нишон” – “Косон” –4:4. П.б. 0:2
ИБЎСМ – “Оқ олтин” – 5:4
“Машъал” – “Ҳуқуқ” – 3:3. П.б.1:0
“Адолат” – “Бинокор” – 5:2
“Олимпия” (Жиззах) – “Локомотив” – 5:0
“Олимпия” (Қарши) – “Насаф” ...
“Самарқанд” – ИБЎСМ – 4:3
“Нишон” – “Когон -2” ...

Рамзий маънода мусобақа мезбонлари – “Насаф” жамоаси кетма-кет иккита ўйинга келмагани учун мусобақадан четлаштирилди. Дастлабки ўйинда мағлубиятга учраб, мусобақани давом эттириш имкониятлари пасайиб кетган “Нишон” жамоаси ҳам иккинчи ўйинга келмасликни маъқул топишди ва уларга техник мағлубият ёзилди.

Гуруҳ ўйинлари бугун яна давом эттирилади. Эртага чорак ва ярим финал учрашувлари ўтказилса, 7 сентябрь куни учинчи ўрин ва финал ўйинлари ташкил этилади. Ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон профессионал футбол лигаси томонидан олтин, кумуш ва бронза медаллари, дипломлар ва махсус Кубок билан тақдирланади.

Rating: -46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика